2022 йил жаҳон журналистлари ҳалокатли йил бўлди
Ўтган йил дунё бўйлаб камида 67 журналист ва ОАВ ходимлари ўлдирилган.
2022 йил бутун дунё журналистлари учун ҳалокатли йил бўлди ва Украина журналистлар учун энг хавфли жойга айланди.
Украинадаги уруш фронтларидан тортиб, Лотин Америкасидаги қоттилликларни кескин ортишигигача жорий 2022 йил бутун дунё журналистлари учун яна бир ҳалокатли йил бўлди.
Ал-Жазира телеканали бу масаладан четда қолмади ва унинг мухбири Шириин Абуоқила ўтган йили май ойида босиб олингани Ғарбий соҳилда ўз бурчини бажараётиб, сионистик режим жангарилари томонидан отиб ўлдирилди.
Ўтган йили дунё бўйлаб камида 67 журналист ва ОАВ ходимлари ўлдирилган. Бу 2018 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир ва 2021 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ўсишни кўрсатади.
Журналистларнинг ўлдирилишининг ярамидан кўпи фақат учта давлатда содир бўлган яъни Украина,Мексика ва Гаити. Украина журналистлар учун энг энг хавфли жой. Улар кўпинча фронт чизиғидаги уруш зоналарига жуда яқин бўлган воқелаларни қамраб олади.
Аммо 2022-йил февралдан бери бу урушда кўрганимиз шуки журналистларга ҳужумлар ҳар бир жойда ва исталган вақтда содир бўлиши мумкин.