Январ 03, 2019 16:34
2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобоси номидаги Lacetti автомобилини «Зарафшон» шоҳкўчасида ҳайдаб кетаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашув содир этган, 3 яшар болакай вафот этди.