АҚШ денгиз кучлари ўртасида ўз жонига қасд қилиш мезони ошган
Нейшнл Интерест сайти, АҚШ денгиз кучлари ишчилари ўртасида ўз жонига қасд қилиш хавотирланарли даражада ошгани ҳақида хабар қилди.
Нейшнл Интерест интернет сайтининг хабар қилишича, АҚШ денгиз кучлари ишчилари қўмондонлиги, 2018 йилда АҚШ денгиз кучларининг захири ва хизмат ҳолидаги денгизчилардан 18 нафари ўз жонига қасд қилган. Ушбу маълумотлар, 2006 йилдан бери АҚШ денгиз кучлари ишчилари қўмондонлик судида қайд этилган ўз жонига қасд қилишнинг энг юқори мезонидан далолат бермоқда.
Айтиш керакки ўз жонига қасд қилиш нафақат оддий денгизчилар балки АҚШ денгиз кучларини юқори мартабали зобитлари ўртасида ҳам назарга ташланади. Ўтган йили Баҳрайндаги АҚШ денгиз кучларининг капитанларидан бири Скот Стерни ўз жонига қасд қилган эди.