декабр 17, 2020 10:24
Нонушта саломатлик, қомат ва кайфият қандай бўлишида муҳим рол ўйнайди. Уйқудан тургандан кейин тўғри қилинган нонушта қондаги қанд миқдори, қон босими ва холестеринни меъёрда бўлишини таъминлайди, метаболизмни яхшилайди ва тушликка қадар қоринни тўқ тутади. Аммо зарарли ва нотўғри танланган маҳсулотлардан тайёрланган нонушта тескари таъсир қилиши, ҳатто жиддий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин.