Нима учун ухлашдан аввал банан еб, сут ичиш керак?
Уйқусизликнинг сабаблари бир қанча бўлиши мумкин. Масалан, стресс, ишнинг ҳаддан ташқари оғирлиги ёки бирор касаллик кабилар. Шунингдек, витамин ва минералларнинг етишмаслиги ҳам сабаблардан биридир. Бунга эса оддийгина сут ва банан ёрдам беришини биласизми?
Д витамини
Агар ушбу витамин миқдори организмда 20 нг/млдан кам бўлса, уйқусизлик ривожланишининг хавфи бир неча баробарга ортади. Тадқиқотлар натижасига кўра, мазкур витамин кайфият, тушкунликка мойиллик ва уйқу сифатига таъсир ўтказади.
C витамини
Кўпинча C витамин фақатгина иммунитетнинг асосий ҳимоячиси деб ўйлашади. Аммо тадқиқотлар уни уйқусизликда яхши ёрдамчи бўлиши мумкинлигини ҳам тасдиқлаган. Шунингдек, кўпинча уйқунинг бузилиши ухлаб ётган одамнинг бир муддат нафас олишдан тўхташи билан боғлиқ. C витаминини эса мунтазам равишда истеъмол қилиш нафас олишдан тўхташни сезиларли даражада камайтириши ва уйқуни яхшилаши мумкин.
B гуруҳи витаминлари
Ушбу витамин гуруҳининг энг муҳим вазифаларидан бири «уйқу гормони» − мелатонинни ишлаб чиқарадиган триптофан моддасини тартибга солади. Мелатонин кечаси ухлашга, дам олишга ёрдам беради ва уйқу давомийлигини тартибга солади. Агар кечаси уйқуда безовталаниш, уйқусизлик ва ҳаддан ташқари кўп уйғониш бўлса, организмда B гуруҳи витаминлари камлигидан дарак бераётган бўлиши мумкин. Айтганча, бу айниқса, кекса одамларда кўп кузатилади. Масалан, 50 ва 60 дан ошгандан сўнг B гуруҳи витаминлари танқислиги табиий ҳолат.
Темир
Агар уйқусизлик, чарчоқ, диққатни жамлашда қийинчилик ва тез-тез уйғониш кузатилса, бу камқонлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир танқислиги эса безовталанадиган оёқ синдроми ва уйқусизликнинг жуда кенг тарқалган сабабини келтириб чиқаради.
Кальций ва магний
Кальций суякларни мустаҳкамлайди, магний эса юрак учун фойдалидир. Шунингдек, улар дам олишга, томир тортишишининг олдини олишга кўмаклашади ва мелатонин ишлаб чиқаришни ривожлантиради. Шунинг учун ҳам сут ичиш ва банан истеъмол қилиш орқали организмдаги камчиликлар бартараф этилади.