Январ 17, 2023 15:35
Германия мудофаа вазири Кристина Ламбречт бир неча ойлик танқид ва баҳс-мунозаралардан сўнг ниҳоят истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Сўнгги ойларда кўп марта танқид қилинган у душанба куни истеъфога чиқишини эълон қилди. 57 ёшли Ламбречт хоним Олаф Шултс 2021-йил декабрида Германия канслери бўлганида мудофаа вазири лавозимига тайинланган эди.