июн 10, 2024 13:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим уруш кабинети аъзоси Бени Гантз истеъфога чиқди
    Сионистик режим уруш кабинети аъзоси Бени Гантз истеъфога чиқди

Сионистик режим уруш вазирлар маҳкамаси аъзоси Бени Гантз бу кабинетидан истеъфо чиққанни расман эълон қилди ва муддатдан олдин сайловлар ўтказишга чақирди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, сионистик режимнинг жанговар вазирлар маҳкамаси аъзоси Бенни Гантз ўз истеъфоси билан  Бинямин Нетаняҳуни  Ғазодагиурушда ғалаба қозониш йўлидаги тўсиқ сифатида баҳолаб уруш кабинетида бўлиш сиёсий шериклик эмас умумий тақдир туфайли эканлигини таъкидлади.

Исроил режимниннг уруш вазирлар маҳкамаси аъзоси уруш кабинетини тарк этишнинг оғир ва оғриқли қарор эканини таъкидлаб, Бинямин Нетаняҳу имкон қадар тезроқ сайлов ўтказишни ва ички тергов қўмитасини тузишни сўради.

Гантз шунинггдек Бинямин Нетаняҳининг сиёсий манфаатлари туфайли стретегик  қарорлар қабул қилинишига тўсқинлик қилаётганларга эътибор қаратиб, биз уруш кабинетидан чиқаяпмиз, чунки Нетаняҳу ҳақиқий ғалаба сари ҳаракат қилишимизга тўсқинлик қилмоқда. Сиоинстик режимнинг уруш вазирлар маҳкамаси аъзоси  биз Байденнинг ўт очишни тўхтатиш ва сирлар алмашиш режасини қўллаб-қувватладик ва Нетагяҳу бу режани қабул қилишини сўрадик деб изоҳлади.

Сионистик режим вазирлар маҳкамаси аъзолари ўртасидаги кучли ихтилофлар ва Бинямин Нетаняҳунинг ўт очишни тўхатиш режаларни бузиши соясида содир бўлган  бу режимнинг уруш кабинети аъзоси Бенни Гантзнинг истеъфоси бу режим тарафдорлдари ва бош вазир мухолифлари реакцияси кузатилди.

Шу муносабат билан сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу Гантзнинг сионистик режимнинг уруш кабинетидан истеъфога чиқишга жавобан, ҳозир истеъфога чиқиш учун тўғри вақт эмас эди деб айтди.

Сионистик режим уруш кабинети аъзоси Бенни Гантз истеъфога чиққанидан кейин сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итмар Бен Говер уруш кабинетига киришни сўради.

Ёрлиқ