Pars Today
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 11- 18 февраль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори билан мулоқот қилди.
Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”)нинг очилиш маросими бўлиб ўтган.
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистонда яна бир сиёсий партия - Ўзбекистон экологик партияси пайдо бўлди.