феврал 17, 2024 16:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 11- 18 февраль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN Бош директори Тошкентга келди

 

  • Самарқанд шаҳрида Эрон ва Ўзбекистоннинг қўшма илмий -технологик парки қурилади

 

  • Ўзбекистон савдо-иқтисодий делегацияси Эроннинг Ҳамадон шаҳрига ташриф буюрди

 

  • Ҳаким Сабзаворий университети Ўзбекистоннинг Навоий номидаги халқаро жамғармаси билан англашув меморандуми имзолади

 

  • Тошкентда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

 

  • Ўзбекистон терма жамоаси капитани Эроннинг "Истиқлол" клуби машғулотларида қатнашди

 

  • Ўзбекистон ва Толибон муваққат ҳукумати ҳарбий делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Ўзбекистондаги Жилтирбас кўли Рамсар конвенцияси номинациясига кирди

 

  • Ўзбекистонликлар Озарбойжон республикасида рўйхатдан ўтмасдан 15 кунгача яшаш мумкин

 

  • Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Россия ТИВга чақирилди

 

  • Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 148-ўринни эгаллади

 

  • Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банки вакили билан учрашди

**

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар  Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки 12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг #CMSCOP14 конференцияси бўлиб ўтади.

Бугун сайтига кўра, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи- IUCN  Бош директорини Тошкент халқаро аэропортида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков кутиб олган.

 CMS COP14 доирасида Тошкент шаҳрида Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиёдаги биринчи ваколатхонаси очилиши режалаштирилган.

**

Эрон президентининг илмий-теника масалари бўйича ўринбосари Ўзбекисоннинг Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Эрон қўшма илмий -технологик паркини ташкил этилиши ҳақида хабар қилди.

Эрон тенлерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Респубилкасининг илмий -техикавий масалалар бўйича ўринбосари Руҳуллоҳ Деҳқоний  Фирўзободий бугун Эрон ҳукумути масжлисида Эрон ва Ўзбекистоннинг қўшма фан ва технологик  паркини ишга туширилиши ҳақида гапириб, ушбу илмий-технлогикк парк учун жой белгиланди ва бу парк Самарқанд шаҳрида ва шу шаҳардаги университети ёнида қурилади деб эълон қилди.

Руҳуллоҳ  Деҳқоний Фирўзободий,  Эрон Ислом Республикаси Ўзбекистон ўртасида илмий технлогик парк ташкил этиш бўйича музокаралар оли борилаётгани ва  ва компаниялар жалб қмилиш чақ ирилаётганини қўшимча қилди.

Эндиликда Ўзбекистонда Эрон сармоядорлари ва инвенсторлари иштирокида 272 компаиня фаолият қилади.

Айтиш керааки Эрон Ислом республикаси 1991-йил 25-декабрида Ўзбекистон мустақиллиги расман тан олди ва 1992-йил 10 май куни икки мамлаат ўртаисда сиёсий муносабатлар ўрнатилди.

**

Эроннинг Ҳамадон вилояти ҳокимининг Ўзбекистон ишбилармонлар делегацияси билан учрашувb

 

Эроннинг Ҳамадон вилояти ҳокими Ўзбекистон ишбилармонлар делегацияси билан учрашувда ушбу провинциянинг тарихий ва табиий диққатга сазовор жойларининг хилма- хиллигига ишора қилиб, Ҳамадон шаҳри ўзбекистонлик сайёҳлари айниқса Бухоро вилояти аҳолиси учун қулай ва яхши макон эканлигини айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Ҳамадан вилояти губернатори Алиризо Қосимийфарзод кеча Ўзбекистон сиёсий ва тижорат делегацияси билан учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ва ушбу мамлакат элчисининг Ҳамадонда бўлганидан хурсандмиз деб таъкидлади.

 У шунингдек  буюк олим ва шифокор Шайх- ур -раис ибн Сино  Ҳамадан билан Бухоро шаҳарларининг туташга  жойдир. Ҳамадан ва Бухоро  ўртасида туризм алоқалар йўлга қўйилган икки давлатнинг иқтисоидй ва тижорат  фаоиляти ҳам бир-бири билан алоқада бўлиши керак деб изоҳлади.

Ҳамадон вилояти ҳокими ўз сўзларида Ҳамадон шаҳрини 3 минг 500 йилдан ортиқ тарих ва урбанизацияга эга бой маданий ва ёрқин заминга эга қадимий шаҳар эканлигинитэслатиб ўтди.

Ўтган йили ЮНЕСКО мутахассислари иштирокида Ҳегматона ва Ҳамадоннинг тарихий маркази иши текширилди ва 2024 -йилда жаҳон миқёсида рўйхага олинади деб қўшимча қилди Қосимийфарзод.

Ўзбекистон республикаси ишбилармон делегацияси Ҳамадон шаҳридаги Ибн Сино мақбараларини зиёрат қилиб,  Шайх- ур Раис Абу Али ибн Синонинг буюк мавқеига ҳурмат бажо келтирди.

**

Эроннинг Ҳаким Сабзаворий унвиверситети ва Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий халқаро жамғармаси ўртасида илмий -адабий муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, англашув меморандум эса кеча Амир Алишер Навоий хотирасига бағишланган ва Ҳаким Сабзаворий университети мезбонлик қилган Самарқанддан Байҳақгача ва Тусдан Бухорогача бўлган ихтисослашитирилган йиғилиш якунида Сабзавор унвирерсиети ректори ва Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий номидаги халқаро фонд директори томонидан имзоланди.

Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий номидаги халқаро фонд директори  бу меморандум  икки минтақа ўрасидаги аввалги илмий- адабий алоқларани қайта тиклаш  ва уни мустаҳкамлаш  ҳамда форсийзабон улуғ ва адиблар асараларини ўзбек тилига ва аксича ўзбек тилидан форс тилига таржима қилиш учун шароит яратишга қаратилан ҳамда Ўзбекистон талабаларига форс тили ва адабиётини ўргатиш, эронлик  тадқиқотчиларига  ўзбек адабиётини ўргатиш мақсадида платформа яратиш тўғрисида хулоса қилинган деб таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Амир Алишер Навоий ноимдаги халқаро фонд директори Давлатов шунингдек, Сабзавор шаҳри Сарбадорон қўзғолонининг келиб чиқиши, мардлик ва жасорат рамзи сифатида муғуллар зулми ва истибдодига қарши курашда ўйнаган беқиёс роли билан бир қаторда бу шаҳарда Амир Алишер Навоий ҳаёти ва тарбияси сабабли ўзбек халқи олдида алоҳида ўрин тутади деб эълон қилди.

У шунингдек шоир ва вазир бўлган Амир Алишер Навоий отаси Ғиёсиддин Сабзавор ҳукмдори эди, болалиги шу шаҳарда ўтган ва у Дарвеш Бурҳониддин Мансурдан  шеърнинг арўз ва вазн фанларини ўраниб олди ва Амиршоҳий Сабзаворий ҳам унга устозлик қилди  ва Алишер Навоий ҳам бир нечта ғазалларини Амиршоҳийни олқишлашга бағишлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ҳаким Сабзаворий университети Самарқанддан Байҳақгача, Тусдан Бухорогача бўлган ихтисослаштиришлган илмий йиғилишда Амир Алишер  мавзусига бағишланди ва  йиғилишда Эроннинг Хуросон Разавий вилояти университетидаги форс адабиёти гуруҳлари етакчилари ҳамда Ўзбекистон аабиёти ва тарихи тадқиқотчилари делегациялари иштирок этдилар.

**

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети

 

Тошкент вилоятида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”)нинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Кун сайтининг  Ўзбекистон Экология вазиригига таяниб хабар қилишича, тадбирда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) бош директори Гретел Агуилар ҳам иштирок этган. 

“Ўзбекистон ҳукуматини экологик етакчилик ва таълимни ривожлантиришга хизмат қиладиган йирик минтақавий ташаббус - “Central Asian Green University” очилиши билан табриклаймиз. Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади”, — дея таъкидлаган Гретел Агуилар.

 “Green University” университети давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради. Ушбу модел стратегик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка, яхлит ўқув тизимини яратишга, ресурсларни оптималлаштиришга, талабалар ва мутахассисларнинг ҳаракатчанлигига асосланади. Шунингдек, маҳаллий мутахассислар салоҳиятини ошириш, билим ва тажриба алмашишга ёрдам беради.

Ҳозирда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг профессорлари жалб этилмоқда.

**

Эроннинг Истиқлол футбол клуби билан якуний келишувдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси капитани Теҳронга етиб келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон терма жамоаси капитани Жалолиддин Машарипов  IFMARK каби тегишли марказларда тиббий кўрикдан, қон таҳлилидан, юрак текширувидан ўтди.  Машарипов бугун Эроннинг Истиқлол футбол клуби машғулотларига ҳам ташриф буюриб бошқа футболчилар билан бирга таёргарлик кўрди.

Эроннинг " Истиқлол" клуби ўзбекистонлик ушбу ярим ҳимоячини Нафт Ободон клубига қарши ўйинда муаммога дуч келмаслиги мақсадида  мавсумнинг иккинчи яримининг биринчи ўйинида яъни келаси жума куни майдонга тушишга рухсат олишга умид қилмоқда.

**

Ўзбекистон ва Толибон

 

Ўзбекистон республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони Толибон ҳаракатининг 209-корпуси қўмондони бошчилигдаги бу ҳарата миллий мудофаа вазирлиги делегацияси билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қўмондони генерал Салимжон Ҳасанов  Толибон ҳаракати 209 сонли  корпуси ҳарбий қўшинлари қўмондони Ҳож Мулла Раҳматилла  бошчилигидаги бу ҳаракат миллий мудофаа вазирлиги делегацияси билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Толибон ҳарбий расмийлари учрашувида  томонлар бошқа томон билан чегаралар биан боғлиқ муаммо ва қийничиликларни муҳокама қилдилар ҳамда икки қўшни давлат ўртасидаги икки томонлама алоқалар ўзаро ҳамкорлик ва англашувга алоҳида эътибор қаратдилар.  

Эслатиб ўтамиз Афғонистон ва Ўзбекистон  ўртасидаги чегара узунлиги 144 километрни ташкил этади ва бу Туркманистон билан  3 томонлама чегара пунктидан Амударё бўйлаб Толибон билан учта 3 томонлама  чегара пунктига ча давом этади, бу чегара Ўзбекистоннинг энг қисқа ташқи чегараси ҳисобланади.

**

Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли номинацияга киритилгунга қадар 2005 йилдан 2020 йилгача ўрганилди.

Спутник сайтининг хабар қилишча, тегишли сертификат Самарқандда бўлиб ўтаётган БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конференцияси доирасида Ўзбекистон томонига топширилди.

Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазири Халқаро аҳамиятга эга бўлган Рамсар сув-ботқоқ ерлари рўйхатига киритиладиган бешинчи жой Қорақалпоғистондаги Жилтирбас кўли бўлади

У ушбу мулк номинацияга киритилгунга қадар 2005 йилдан 2020 йилгача ўрганилганини қўшимча қилди. Бу ўзбек экологларининг улкан хизматларидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Рамсар рўйхатида аллақачон тўртта табиий объект бор – Денгизкўл (2001 йил), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008 йил), Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборлари (2020 йил), Судоче кўли (2023 йил).

***

Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси

 

Шундай қоида Ўзбекистонга келган озарбойжонликлар учун ҳам амал қилади. Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 22 августда Бокуга ташрифи вақтида имзоланган тегишли ҳужжат 2024 йил 15 январдан кучга кирган.

Кун сайтининг Ўзбекистон ТИВ га таяниб хабар қилишича, 1997 йил 18 июнда имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Озарбойжон ҳукумати ўртасида икки давлат фуқароларининг визасиз сафар қилиши тўғрисидаги битимга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги баённома кучга кирди.

Баённома икки давлат фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Озарбойжон республикаси ҳудудига кириш/чиқиш, транзит ўтиш ва 15 кун муддатга ваколатли органларда рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилиши белгиланган.

Мазкур баённома 2023 йил 22 августда Озарбойжон республикасининг Боку шаҳрида имзоланиб, 2024 йил 15 январда кучга кирган.

**

Ўзбекистоннинг Москвадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди

Газета сайтининг хабар қилишича,  Россия ТИВ вазирлигиЎзбекистон Журналистика ва оммавий ахборот воситалари университети ректори Шерзод Қудратхўжанинг Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши кераклиги ҳақидаги  сўзларини «ўта ҳақоратли ва мутлақо қабул қилиб бўлмас» деб топиб, элчига норозилик билдирди.

Бу каби мулоҳазаларнинг мазмуни ва оҳанги Россия ва Ўзбекистонни боғлаб турган ва мамлакатларимиз раҳбарларининг 2023 йил октябрь ойида Москвада бўлиб ўтган учрашуви натижасида янада изчил ривожланиб бораётган чуқур стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига мутлақо зид, дейилади хабарда.

Россия ТИВ баёнотида таъкидланишича, дўст ва иттифоқдош Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги Шерзод Қудратхўжанинг фикрига қўшилмаслигига ишонч билдирилди.

Унда шунингдек "Биз бу арбобнинг баёнотини республикамизнинг кўп миллатли халқининг кайфияти билан ҳеч қандай боғламаймиз. Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда, худди Россияда бўлгани каби, улар ҳам кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифаларини, жумладан, биринчи навбатда, фашизмга қарши биргаликда олиб борилган кураш ва фашистлар Германияси устидан қозонилган Буюк ғалаба хотирасини авайлаб-асрайди, дея сўз боради.

Халқларимиз биргаликдаги меҳнат орқали умумий Ватан — СССРни барпо этгани, бу ерда ҳар бир киши ўзининг асл маданиятини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, рус ва миллий тилларда таълим олиш имкониятига эга бўлгани таъкидланди. Шу билан бирга, рус тили кўп қиррали миллатлараро мулоқот тили сифатида ўзига хос бирлаштирувчи роль ўйнади, дейилади ТИВ баёнотида.

Бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида, умумий тарихнинг шонли саҳифаларига таянган ҳолда, суверен мустақил давлатлар сифатида муносабатларини ривожлантирмоқда. Шубҳасиз, «муаллиф» асоссиз равишда баҳслашмоқчи бўлган «босқинчилик» пайтида бу каби ютуқларга эришиш мумкин эмасди. Ҳақиқий колониал босиб олиш қандай оқибатларга олиб келишини эса Ғарб «қўл остида» бўлган Осиё, Африка, Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатлари, Ироқ, Сурия ва Украинанинг аянчли мисолида яққол кўриб турибмиз, дейилади баёнотда.

«Ишончимиз комилки, мамлакатларимиз халқлари ўртасида жанжал келтириб чиқариш учун ичкаридан ёки ташқаридан қилинган ҳар қандай уринишлар муваффақиятсизликка учрайди», — дея таъкидлади вазирлик.

«Умид қиламизки, яқин вақт ичида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги юқори мартабали шахснинг жирканч баёнотларига принципиал баҳо берилган расмий изоҳ беради. Эслатиб ўтамиз, Россия ахборот маконида Ўзбекистонга қарата унинг сиёсатига зид бўлган резонансли мулоҳазалар пайдо бўлганда, биз дарҳол расмий даражада улардан узоқлашдик», — дея якунланади баёнот.

***

Ўзбекистон демократия рейтингида 148 ўринда

 

Газета сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон EIU`нинг глобал демократия рейтингида 167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади (Хитой билан бир хил).

Хабарга кўра, Ўзбекистон Британиянинг The Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот ташкилоти томонидан ҳар йили тузиладиган «Демократия индекси»да  167 мамлакат ичида 148-ўринни эгаллади. Бу ўринда Хитой ҳам жойлашган.

EIU 2006 йилдан бери «Демократия индекси»ни эълон қилиб келади. Давлатларга бешта тоифа бўйича балл берилади, сўнг баллар асосида ҳар бири тузум тури бўйича таснифланади: тўла демократия, номукаммал демократия, гибрид тузум ва автократия.

Тадқиқотчилар Ўзбекистонни ҳали ҳамон авторитар тузумга эга давлатлар қаторига жойлаштирмоқда ва мамлакатдаги демократия билан боғлиқ вазиятни 10 баллдан 2,12 балл сифатида баҳоламоқда. Бунда тоифаларга қуйидагича балл берилган:

сайлов жараёни сифати ва плюрализм — 0,08 балл;

ҳукумат фаолияти — 1,86 балл;

сиёсий иштирок — 2,78 балл;

сиёсий маданият — 5 балл;

фуқаролик эркинликлари — 0,88 балл.

Ўзбекистонда 2020, 2021 ва 2022 йилларда ҳам худди шундай кўсаткичлар бўлган.

EIU ҳисоботида таъкидланишича, «авторитар» Марказий Осиё ўтган йил давомида «бирозгина ўсишга эришган».

Тожикистон 155-ўринда, Туркманистон эса рейтинг якунига яқинроқ — 162-ўринда. Қирғизистон ва Қозоғистон етти поғона юқорилаб, мос равишда 109 ва 120-ўринларга жойлашди.

***

 

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки вакиллари учрашувида барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей Жаҳон банки илк маротаба кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилишга бағишланган конвенцияда иштирок этаётганлигини ва Самарқандга келганидан жуда мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш борасида муҳим ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, учрашувда чиқиндиларни бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилди.

“Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Бу эса мақсадларимиз муштарак эканлигини англатади. Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш ва уларни саралаш, соҳадаги тадбиркорлар ва ишчиларнинг ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсанд қилади”, — деди Валерие Ҳискей.

 Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири  Азиз Абдуҳакимов ҳам Ўзбекистонда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва “нол чиқинди” тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.

Ёрлиқ