феврал 17, 2024 16:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банки вакили билан учрашди
    Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банки вакили билан учрашди

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори билан мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки вакиллари учрашувида барқарор яшил иқлим борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Жаҳон банкининг Атроф-муҳит, табиий ресурслар ва мовий иқтисодиёт бўйича глобал директори Валерие Ҳискей Жаҳон банки илк маротаба кўчиб юрувчи турларни муҳофаза қилишга бағишланган конвенцияда иштирок этаётганлигини ва Самарқандга келганидан жуда мамнунлигини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларнинг йўқолиб кетаётган турларини қайта тиклаш борасида муҳим ишлар қилинаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, учрашувда чиқиндиларни бошқариш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилди.

“Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасига катта эътибор қаратиляпти. Бу эса мақсадларимиз муштарак эканлигини англатади. Бундан ташқари, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш ва уларни саралаш, соҳадаги тадбиркорлар ва ишчиларнинг ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бизни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсанд қилади”, — деди Валерие Ҳискей.

 Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири  Азиз Абдуҳакимов ҳам Ўзбекистонда соҳа олдига қўйилган мақсадлар, хусусан, чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш, айланма иқтисодиётни татбиқ этиш ва “нол чиқинди” тамойилининг муҳимлиги ҳақида сўз юритди.

Ёрлиқ