Исмоил Бақоий: Яқин кунларда АҚШ билан ҳеч қандай даражада музокаралар ўтказмаймиз
-
Исмоил Бақоий: Яқин кунларда АҚШ билан ҳеч қандай даражада музокаралар ўтказмаймиз
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилшишича, Эрон Ислом Республикаси музокаралар гуруҳи матбуот котиби Исмоил Баоқий журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Эрон ўзаро англашув меморандуми қоидаларини амалга оширишга эътибор қаратаётганини таъкидлаб, Эрон Ислом Республикасининг бугунги кундаги устувор йўналиши ўзаро англашув меморандуми қоидаларини амалга оширишнни таъминлашдан иборат бўлиб, бу борада ўз талабларини жиддий равишда давом эттирмоқдамиз, деб таъкид
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилшишича, Эрон Ислом Республикаси музокаралар гуруҳи матбуот котиби Исмоил Баоқий журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Эрон ўзаро англашув меморандуми қоидаларини амалга оширишга эътибор қаратаётганини таъкидлаб, Эрон Ислом Республикасининг бугунги кундаги устувор йўналиши ўзаро англашув меморандуми қоидаларини амалга оширишнни таъминлашдан иборат бўлиб, бу борада ўз талабларини жиддий равишда давом эттирмоқдамиз, деб таъкидлади.
Ўзаро англашув меморандумининг турли бандлари, жумладан, нефтни сотиш ва Эроннинг музлатилган активларига эркин кириш билан боғлиқ бўлган бандларни амалга ошириш ҳолати ҳақидаги саволга жавобан Исмоил Бақоий шундай қўшимча қилди: АҚШнинг 10- чи модда /нефт сотиш/ бўйича мажбуриятига келсак, АҚШ томонидан зарур рухсатномалар берилган ва би уни амалга ошириш жараёнини кузатиб боряпмиз. 11-банд /Эроннинг музлатилган активларини озод қилиш/ юзасидан ҳам уни амалга ошириш жараёни давом эттирилмоқда. Шу доирада шу ҳафтада Доҳада Эрон Ислом респуликасининг экспертлар делегацияси юборилмайди.
Белгиланган ишчи гуруҳлар доирасида якуний келишувга эришиш учун музокаралар бошланиши ҳақидаги саволга жавобан Бақоий шундай давом эттирди: Биз ҳали якуний келишув бўйича музокаралар босқичига кирганимиз йўқ, ўзаро англашув меморандумининг 13-бандига мувофиқ , якуний келишув бўйича музокараларни бошлаш 1,4, 5, 10 ва 11-бандларни амалга оширишни бошлаш ва уларни давом эттириш шарти ҳисобланади.
Эрон эксперт делегациясининг Қатарга ташрифи билан бир вақтда АҚШнинг юқори мартабали вакиллариниг Доҳага ташрифи ҳақидаги хабарга нисбатан Исмоил Бақоий шундай аниқлик киритди: Яқин кунларда АҚШ томони билан ҳеч қандай даражада музокаралар ўтказмаймиз. АҚШ вакилларини Қатарга сафар қилиши Эрон делегациясининг англашув меморандуми қоидалари жумладан 11-моддасининг бажарилишини кузатиш мақсадида амалга оширилаётан сафрига ҳеч қандай алоқаси йўқ.