Ислом Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари имом Хоманаийнинг муқаддас жасадига жаноза намози ўқилди
-
Ислом Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари имом Хоманаийнинг муқаддас жасадига жаноза намози ўқилди
Эроннинг содиқ ва миннатдор халқи иштирокида, Имом Хумайний номидаги "Мусалло"да Оятуллоҳ Жаъфар Субҳоний шаҳид бўлган Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий /руҳлари шод бўлсин/ ва унинг оила аъзоларини муборак жасадарига жаноза наомзи ўқиди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, IИнқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва унинг оила аъзоларининг муқаддас жасадлари устидан жаноза намози ўқилди. Аввало, шаҳид бўлган раҳбари -Оятуллоҳ Хоманаийнинг пок жасади устидан жаноза намози, иккинчи навбатда Саййида Бушро Хоманаий, Мисбоҳул-Ҳудо Боқирий ва шаҳид Заҳро Ҳаддоди Одил жасадлари учун жаноза намози ва уччинчи навбатда шаҳид бўлган раҳбарнинг набираси Заҳро Муҳаммадий Гулпойгонийнинг жасади учун жаноза намози ўқилди.
АҚШ-сионистик режимнингш ваҳшиёна террорчилик ҳужуми оқибатида 2026-йил 28-февралда шаҳидликдек юксак шарафга эришган "Эрон шаҳиди" ва унинг оиласи билан видолашув маросими 2026-йил 4-июл шанба куни тонгда Теҳрондаги Имом Хуманий /р.а/ номидаги улкан ибодат мажмуасида бошланди. Исломий Эроннинг фаросатли ва чуқур тафаккурга эга халқи кенг кўламли ҳамда жўшқин иштирок этган улкан ва тарихий воқеа-бу нафақат Умматнинг шаҳид бўлган раҳбари билан сўнгги видолашув маросими, балки Инқилобнинг икки имоми, Ислом, Инқилоби ва шаҳидлар йўлидаги юксак ғояларга содиқлик аҳдини янгилаш ҳамда ушбу муқаддас заминнинг шараф, мустақиллик ва қаршилик кўрсатиши руҳига халқнинг садоқатини намоён этувчи рамздир.
Халқ шаҳид имоми ва шаҳидлари Доктор Мисбоҳул-Ҳудо Боқирий Каний, Бушро Хоманаий, Заҳро Ҳадод Одил ва Заҳро Муҳаммадий Гулпойгонийнинг муборак жасдалари билан видолашув маросими Имом Хумайний /р.а/ Мусаллосида шанба оқшомига қадар давом этади. Шаҳид бўлан Эрон раҳбари ва унинг оила аъзоларининг муқаддас жасадлари жорий милодий йил 6 июл куни пойтахда жаноза маросими юришида олиб ўтилади.
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими жорий ҳижрий -шамсий йил 16 тир муқаддас Қум шаҳрида, 18 тир куни пайшанба куни эса муқаддас Машҳад шаҳрида бўлиб ўтади, шаҳиднинг жасади имом Ризо/а/нинг муқддас зиёратгоҳи қабристонида дафн этилади.
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув ва жаноза маросимлари, шунингдек, чоршанба куни -Тир ойининг 17-сида Нажаф қва Карбало шаҳарларида бўлиб ўтади.