Инқилобнинг шаҳид бўлган етакчиси жасади билан хайрлашиш учун жаноза маросими бошланди
Теҳронда миллионлаб мотам тутувчилар иштирокида эронлик шаҳид раҳбар ва у кишининг оила аъзоларини муқаддас жасадларини кузатиш маросими бироз аввал бошланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шаҳид мужоҳид ва Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаиий шунингдек, шаҳид Сайида Бушро Ҳусейний Хоманиай, Мисбоҳул-Ҳудо Боқирий, Заҳро Ҳаддод Одил ва Заҳро Муҳаммадий Гулпойгонийнинг муқаддас ва пок жасадлари билан видолашиш учун Теҳроондаги оммавий мотам маросими ўтказилмоқда.
Ислом Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва у кишининг оиласи учун жаноза маросими сешанба куни, 16 тир куни Муқаддас Қум шаҳрида, шундан сўнг жорий йил 18 тир кунида муқаддас Машҳад шаҳрида ўтказилиши ҳамда уларни Имом Ризо/а/ ни муқаддас зиёратгоҳида дафн этиши режалаштирилган.
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан хайрлашиш ммаросимлари шунингдек. чоршанба куни Тир ойининг 17 кунида Нажаф ва Карбало шаҳарларида бўлиб ўтади.
Кеча якшанба куни Оятуллоҳ Жаъфар Субҳоний ҳам Имом Хуманий ноимдаги "Мусалло"да шаҳид бўлган раҳбари, Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ва у кишиниг оила аъзоларининг муборак жасадлари устидан жаноза намозига бошчилилк қилди.