Ғарибободий: Эрон ва Уммон англашув меморандуми Ҳурмуз бӯғозини буткул очилиши дегани эмас
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100328-Ғарибободий_Эрон_ва_Уммон_англашув_меморандуми_Ҳурмуз_бӯғозини_буткул_очилиши_дегани_эмас
Эрон ТИВ раҳбари ӯринбосари дедики, Ҳурмуз бӯғозида тижорат кемаларининг ҳаракатининг янги режасини ижро этиш хусусидаги Эрон ва Уммон ӯртасидаги англашув меморандуми сӯнгги босқичига етган ва ушбу янги модел Ҳурмуз бӯғозини буткул очилиши маъносида эмас.
(last modified 2026-08-06T09:28:41+00:00 )
август 06, 2026 13:38 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: Эрон ва Уммон англашув меморандуми Ҳурмуз бӯғозини буткул очилиши дегани эмас

Эрон ТИВ раҳбари ӯринбосари дедики, Ҳурмуз бӯғозида тижорат кемаларининг ҳаракатининг янги режасини ижро этиш хусусидаги Эрон ва Уммон ӯртасидаги англашув меморандуми сӯнгги босқичига етган ва ушбу янги модел Ҳурмуз бӯғозини буткул очилиши маъносида эмас.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари ӯринбосари, Козим Ғарибободий, дедики, кириш ва чиқиш йӯллари хусусида Эрон Ислом республикаси ва Уммон қироллиги ӯртасида яқин маслаҳатлашувларидан 3 ҳафтадан кӯпроқ вақт ӯтиши билан, бу музокаралар минтақадаги асосий ӯзгаришлар ва денгиздаги ҳаракатларга тегишли тарихий нозикликлар сабаб, оддий жараёнга эга бӯлмаган.Ғарибободий қӯшимча қилиб айтдики, йӯналишлар картаси, ёнида, қирғоқ бӯйи давлатлар ҳокимияти, келажакдаги режалар. Эрон ва Уммон ӯртасида денгиз трафикасини бошқариш учун муштарак ҳамоҳанглик марказини яратиш, шунингдек Ҳурмуз бӯғозидан ӯтишни мақсад қилган кемалардан маълумот олиш каби мавзулар ҳам англашув доирасида ҳал этилмоқда.

Эрон ТИВ раҳбари ӯринбосари, таъкидладики, Эрон ва Уммоннинг янги англашув меморандуми Ҳурмуз бӯғозини бутунлай очиш маъносида эмас ва уни ижро этилиши махсус заруриятга эгадир.Ғарибободий шунингдек, дедики, АҚШ Исломобод келишувидаги ӯз мажбуриятларини паймол қилган, денгиз қӯршовини қайта тиклаган ва урушни қайта бошлаган; Шу боис, Эрон олдинги чопчубларни ижро этиш пайида эмас ва эндиликда пайида бӯлган нарса, актуал вазиятга асосланган янги моделдир. У қӯшимча қилиб айтдики, бу мавзӯъ фақат Эрон ва Уммон ӯртасида олиб борилиши керак, ва Эрон бошқа мамлакатнинг аралашувини тан олмайди.

Алжазира: Эрон қайси кема Форс кӯрфазига кириши ва ундан чиқишини тайинлайди