Нагоя Осиё ўйинларининг бронза медали Эрон миллий баскетбол терма жамоасига насиб этди
сентябр 21, 2026 09:05 Asia/Tashkent
Эрон миллий баскетбол терма жамоаси Нагоя Осиё ўйинларида учинчи ўрин учун баҳсда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.
«Парс Тудей» хабар беришича, Осиё ўйинларининг 20-мусобақасида баскетбол баҳслари якшанба куни учинчи ўрин учун ўйин билан давом этди.
Мусобақанинг ушбу босқичида Эрон миллий баскетбол терма жамоаси Айчи халқаро спорт мажмуасида Хитой терма жамоасига қарши майдонга чиқди ва рақибини 79:70 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Эрон миллий баскетбол терма жамоаси Хитой устидан қозонилган ғалаба билан 2026 йилги Осиё ўйинларининг бронза медалига эга бўлди.
Ёрлиқ