Ислом инқилоби раҳбари: Миллий ўзлик, она тили ва муқаддас байроқ илдизларини асранг
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100688-Ислом_инқилоби_раҳбари_Миллий_ўзлик_она_тили_ва_муқаддас_байроқ_илдизларини_асранг
Ислом инқилоби раҳбари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўллаган паёмида сўнгги мажбурий урушда шаҳодат топган ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар ва профессор-ўқитувчиларни эҳтиром билан ёд этиб, мактаб ва университетларнинг очилишини халқнинг шодлик, умид ва ёрқин келажак сари жадал ҳаракатининг хушхабарчиси деб атадилар.
(last modified 2026-09-23T09:49:06+00:00 )
сентябр 23, 2026 10:27 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби раҳбари: Миллий ўзлик, она тили ва муқаддас байроқ илдизларини асранг

Ислом инқилоби раҳбари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўллаган паёмида сўнгги мажбурий урушда шаҳодат топган ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар ва профессор-ўқитувчиларни эҳтиром билан ёд этиб, мактаб ва университетларнинг очилишини халқнинг шодлик, умид ва ёрқин келажак сари жадал ҳаракатининг хушхабарчиси деб атадилар.

ParsToday хабарига кўра, Ислом инқилоби раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Можтабо Ҳусайний Хоманаий мактаблар ва университетларда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўллаган паёмида сўнгги мажбурий урушда шаҳодат топган ўқувчилар, талабалар, ўқитувчилар ва профессор-ўқитувчиларни эҳтиром билан ёд этиб, мактаб ва университетларнинг очилишини халқнинг шодлик, умид ва ёрқин келажак сари жадал ҳаракатининг хушхабарчиси деб атадилар.

У зот ўқувчи ва талабаларга илм, тақво, билим ва салоҳият билан қуролланишни тавсия қилиб, уларга қарата шундай таъкидладилар: «Мактаб ва университетни ўзингизнинг иккинчи уйингиз деб билинг ва уларнинг дахлсизлигини асраш, билим ва дунёқараш даражасини янада юксалтириш, хулқ-атвор ва одобни такомиллаштириш йўлида ҳаракат қилиш орқали уларни Ватанингизнинг тараққиёт марказига айлантиринг».

Ислом инқилоби раҳбари, шунингдек, масъулларга оқилона режалаштириш ва ўқитувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг турмуш шароитини яхшилаш йўлида самарали саъй-ҳаракатларни амалга оширишни қатъий тавсия қилдилар.