Муҳаммад Расулаллоҳ ҳарбий машғулотларининг биринчи кунида Эрон армияси пиёда кучларининг муваффақиятлари
(last modified Sun, 11 Dec 2016 12:58:06 GMT )
декабр 11, 2016 17:58 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Расулаллоҳ ҳарбий машғулотлари
    Муҳаммад Расулаллоҳ ҳарбий машғулотлари

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг Муҳаммад Расулаллоҳ ҳарбий машғулотларининг биринчи куни муваффаққият билан ўтказилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, якшанба куни Эрон жануби шарқидаги Чобаҳор минтақасида бошланган   Муҳаммад Расулаллоҳ 4 номли буюк ҳарбий машғулотлар нотиғи  генерал Сайид Камол Паёмбарий  Мукрон қирғоқларидан мамлакатнинг жануби шарқ минтақасидаги кенг қамровли ҳудудларда  вертолётлар билан тажҳизот ва ҳарбийларни  бошқа жойга олиб бориш яъни Ҳелибурн амалиётлари мазкур буюк ҳарбий манёврнинг биринчи босқичидандир деб айтди.

"Муҳаммад Расулаллоҳ 4" буюк ҳарбий машғулотларининг нотиғи шунингек,  ҳарбий манёврнинг биринчи кнуда  Эроннинг турли минтақаларида тезкор ҳарбий кучларни  амалиётлар минтақаларга сафарбар қилиш амалиёти ҳам қисқа муддат ичида ер ва ҳаводан амалга оширилди деб қўшимча қилди.

Генерал Паямбарий шунингдек  "Муҳаммад Расулаллоҳ 4" номли  3 кунлик ҳарбий машғулотларнинг биринчи кунида  шунингдек  Эрон армияси пиёда кучларинин 55 чи дивизияси яхши амалиёт ўтказди ва муваффақиятларга эришди деб қайд этди.

Генерал Пайямбарий ўз сўзларида  "Муҳаммад расулаллоҳ 4" ҳарбий машғулотларини ўтказишдан асосий мақсадни  минтақа хавфсизлиги ва  исломий бирлик ва мудофаа қудрати соясида изчил хавфсизлик ва тинчлик шиорларини амалга ошириш ва баён этишдан иборат эканлигини баён қилди.