Эрон давлати Истанбулда юз берган портлашларни кескин қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i10597-Эрон_давлати_Истанбулда_юз_берган_портлашларни_кескин_қоралади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ўнлаб шахсларни қурбон бўлиши ва бошқа бир гуруҳни жароҳат олишига сабаб бўлган Истанбулда амалга оширилган терактларни қаттиқ маҳкум этди.
(last modified 2018-08-22T17:48:48+00:00 )
декабр 11, 2016 18:47 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи ўнлаб шахсларни қурбон бўлиши ва бошқа бир гуруҳни жароҳат олишига сабаб бўлган Истанбулда амалга оширилган терактларни қаттиқ маҳкум этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  оммавий ахборот воситалари ва умумий дипломатияси бош идораси хабарига кўра,  бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий  Туркиянинг Истанбул шаҳрида амалга оширилган теракт ортидан Туркия  халқи, давлати  ва бу портлашда қурбон бўлганлар аҳли оилаларига ҳамдардлик билдириб,  ҳозиргача зўравонлик ва ваҳшиёна ҳужумлар билан жиноят содир этишни давом эттираётган террористлар ва экстремистлар қаршисида  лозим чора -тадбирлар кўриб чиқишзарурлиги ҳамда   жаҳон ва минтақа давлатлари ҳамкорликлари билан террористларга қаттиқ жавоб қайтариш лозимлигини таъкидлади.

Баҳром Қосимий ўз сўзларида  бугунги кунда терроризм мамлакатларга қарши  буюк бир таҳдидга айланган ва фақат халқаро миқёисдаги ҳамкорликлар билан терроризмга қарши курашни имкони бор деб қўшимча қилди.

Унга кўра, Эрон ислом жумҳурияти  ҳардоим мамлакатлар билан ҳамкорликда  терроризм ва экстремизга қарши кенг қамровли кураш олиб боришга тайёрдир.

Айтиш керакки кеча Туркиянинг Истанбул шаҳридаги полиция тўпланган  маҳалда амалга оширилган теракт натижасида 29 киши қурбон бўлиб 166 нафар жароҳат олишди.