Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби муқовамат ва Сурия армияси ушбу мамлкатнинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрини террорчилар ишғолидан озод этиш билан Ислом душманларининг фитналарини бартараф этишди.
Теҳрон жума намози имом хатиби муқовамат ва Сурия армияси ушбу мамлакатнинг шимолидаги Ҳалаб шаҳрини террорчилар ишғолидан озод этиш билан Ислом душманларининг фитналарини бартараф этишди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний, Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳрининг террорчилар ишғолидан озод этилганлиги билан табриклаб шундай айтдики, муқовамат ва Сурия армияси террорчилар устидан ғалаба қозониб, Сионистик режим, Америка ва Саудияликлар устидан ғалабани қўлга киритишди. Оятуллоҳ Имомий Кошоний террорчиларнинг Сурия ва Ироқда террорчиларнинг жиноятларини ҳамда ҳақиқатларни бузиб кўрсатишга уринишларини кескин қоралаш билан шундай таъкидлаб ўтдики, Сионистик режим ҳимоясидаги террорчилар Ислом оламидаги асосий масала ҳисобланадиган Фаластин мавзусини бир четга суриб қўйиш мақсадида, ушбу жиноятларни амалга оширишни кўзлашган. Теҳрон жума намози имом хатиби Ислом дунёсининг муаммоларини Сионистик режим, АҚШ ва Ол Сауд режими деб атади ҳамда шундай қўшимча қилиб ўтдики, Ислом оламининг нажотга эришиш йўли бу душман қаршисида қатъиятлик билан кураш олиб боришдир. Шунингдек, Оятуллоҳ Имомий Кошоний Сионистик режимнинг нобуд бўлишининг йўлини, бу ушбу режимнинг ишғол этиш ҳаракатларига ва жиноятларига қарши мустаҳкам бўлиб муқовамат қилиш билан амалга ошади деб айтди.