Эрон коммандаси Россияда ҳарбий мусобақада иштирок этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1192-Эрон_коммандаси_Россияда_ҳарбий_мусобақада_иштирок_этмоқда
Эрон Қуролли кучларининг коммандаси Россияда халқаро ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун бу мамлакатда қолмоқда.
(last modified 2018-08-22T13:17:01+00:00 )
июл 28, 2016 16:22 Asia/Tashkent
  • Эрон коммандаси Россияда ҳарбий мусобақада иштирок этмоқда
    Эрон коммандаси Россияда ҳарбий мусобақада иштирок этмоқда

Эрон Қуролли кучларининг коммандаси Россияда халқаро ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун бу мамлакатда қолмоқда.

Тасним ахборот агентлигининг хабарига кўра, Россияда халқаро ҳарбий мусобақада Эрон коммандасининг бошлиғи полковник Маҳдий Аҳмадий Афшор бу мусобақа биринчи навбатда халқаро саҳнада Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли кучларининг ҳарбий шайлигини кўрсатиш учун фурсат эканлигини айтди.

Эрон Ислом Жумҳурияти армияси, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси, Эрон Ислом Жумҳурияти ҳуқуқ-тартибот кучлари ва Басижи Мустазафиндан лаёқатли 204 нафар ҳарбийлардан таркиб топган Эрон Қуролли кучларининг 7та коммандаси Россияда халқаро ҳарбий мусобақада иштирок этиш учун ва мусобақаларнинг шакли асосида Россиянинг турли шаҳарлари ва нуқталарига юборилган.

Бу мусобақаларда Эроннинг 7та коммандаси минтақа важаҳоннинг 17 қудратли мамлакати, жумладан Хитой, Ҳиндистон, Россия, Беларус, Сербия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг коммандалари билан рақобатлашади.

Мусобақа шанба кунидан бошланади.