Туркманистон ва Эрон газ экспорт қилиш бўйича янги келишувга эришди
(last modified Sat, 31 Dec 2016 13:28:20 GMT )
декабр 31, 2016 18:28 Asia/Tashkent
  • Туркманистон ва Эрон газ экспорт қилиш бўйича  янги келишувга эришди

Эрон ислом жумҳуриятининг нефт вазири Туркманистондан Эронга газ экспорт қилиш бўйича Теҳрон ва Ашхабоднинг янги келишуви ҳақида хабар берди

Эрон ислом жумҳуриятининг нефт вазири Туркманистондан Эронга газ экспорт қилиш бўйича Теҳрон ва Ашхабоднинг янги келишуви ҳақида хабар берди. Эрон Нефт вазири Бийжан Зангане Меҳр ахборот агентлиги билан ўтказган суҳбатида, Туркманистондан Эронга газ экспорт қилиш бўйича Эрон ва Туркманистон ўртасидаги келишувга ишора қилиб шундай айтдики, икки мамлакат ўртасидаги газ ихтилофларини халқаро ҳакамлик орқали ҳал этиш жараёни ҳозирча тўхтатиб қўйилди ва ушбу иккала давлат ҳам юзага келган мавжуд муаммоларни музокара орқали ҳал этишлари лозим. Бийжан Зангане Эрон ва Туркманистоннинг газ бўйича келишувининг тафсилотлари ҳақида шундай айтдики, икки мамлакат ўртасида газ соҳасида қўшма келишув имзоланди ва Эрон газ миллий ширкати ҳамда Туркман Газ ширкатлари ўртасидаги музокаралар янги битимга эришилгунга қадар давом этиши белгиланди. Эрон нефт вазирининг маълум қилишича, Теҳрон ва Ашхабоднинг янги келишувига асосан Туркманистондан Эронга экспорт қиладиган газ ҳажми яқин кунларда кўпаяди.    

Ёрлиқ