Эрон давлати Истанбулда юз берган терактни кескин қоралади
-
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Бағдодда юз берган портлашлар ва Истанбул шаҳрида амалга оширилган террорчилик ҳужумни кескин қоралади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари ва дипломатия бош идораси хабарига кўра, бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий Ироқ ва Туркия хақлқлари хусусан бу террорчилик ҳодисларда қурбон бўлганлар аҳли оилаларига чуқур тасаллият билдириб, зўравонлик ва терроризмдан абзал сифатида фойдаланишлар ва ушбу ёвузликка асосланган ҳаракталар қаршисида икикёқлама позиция тутишлар сиёсий, мазҳабий ва адлоқий чегараси бўлмаган терроризмни илгаригидек инсонлар ҳаётига хатар солишига сабаб бўлмоқа деб қўшимча қилди.
Баҳром Қосимий шунингдек терроризмга қраши кураш олиб боришнинг ягона йўлини барча давлатларни биргаликда зўравонликлар ва террорчиликка қарши курашни кучайтиришларида эканлигига тўхталиб, давлат ва халқларнинг жиддий азм -иродалари ва саъй ҳаракатлари билан терроризмдан холи бир дунёни яратиш остонасидамиз деб умид қилди.
Айтиш керакки Истанбулнинг Европа қитъасидаги қисмида жойлашган Reina номли тунги клубга 1 январга ўтар кечаси Янги йил байрами нишонланаётган вақтда Калашников автомати билан қуролланган террорчи бостириб кирди ва одамларни ўққа тутди. Қурбонлар сони 39 нафарни ташкил этди, яна 69 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.