Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан турли мамлакатлар раҳбарлари Эрон халқига ҳамардлик билдиришмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i12547-Ҳошимий_Рафсанжоний_вафоти_муносабати_билан_турли_мамлакатлар_раҳбарлари_Эрон_халқига_ҳамардлик_билдиришмоқда
Айрим мамлакатлар раҳбарлари ва масъуллари Эрон давлатига йўллаган ҳамдардлик мактубларида, Эроннинг экспертлар кенгаши раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан Эрон халқи давлати ва марҳумнинг аҳли оилаларига тасаллият изҳор этдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 09, 2017 13:39 Asia/Tashkent

Айрим мамлакатлар раҳбарлари ва масъуллари Эрон давлатига йўллаган ҳамдардлик мактубларида, Эроннинг экспертлар кенгаши раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан Эрон халқи давлати ва марҳумнинг аҳли оилаларига тасаллият изҳор этдилар.

Ироқ миллий коалицияси раиси  Амор Ҳаким ҳам Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати балан  билдирган ҳамдардлик мактубида, уни Эрон, минтақа ва жаҳоннинг сиёсий, маданий  ва инқилобий ҳаётида етук ва муҳим шахсият эди деб айтди.

Ироқ президенти муовини  ва Ироқнинг Аддаъва партияси бош котиби  Нурий Алмоликий билдирган мурожаатида, Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийни оламдан ўтгани муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари, Эрон халқи марҳумнинг аҳли- оиласига чуқур тасаллият изҳор этиб,  Эрон халқи  Оятуллоҳ Рафсанжонийни Исломий Инқилоб, Эрон ислом жумҳурияти йўлидаги буюк хизматларини ҳеч қачон эсдан чиқаришмайди деб таъкидлади.

Нурий Алмоликий йўллаган мурожаатида шунингдек  Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний исломий жумҳурият тузуми ва Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) йўлида кўп ранж- азобларни бошдан кечирган шахсият эди деб таъкидлади.

Бундан олдин  Ироқ президенти Фуод Маъсум ҳам ушбу қайғули муносабати билан йўллаган мактубида , Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари, Эрон давлати ва халқига тасаллият билдирганди.

Қувейт амири Шайх Сабоҳ Ал Аҳмад Ажжобир Ассабоҳ ҳам Эрон президентига йўллаган мактубида   экспертлар кенгаши раиси Оятуллоҳ Рафсанжонийни оламдан ўтганлиги муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилганди.

Шу ҳолда кеча оқшоми Баҳрайн подшоси Ҳамад бин Исо Ол Халифа ҳам  Эрон президентига йўллаган мурожаатида,  Оятутлоҳ Ҳошимий Рафсанжоний вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

БАА ташқи ишлар вазирлигидаги маслаҳатчиси  вазири Анвар Қарқош ҳам  Оятулллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийни оламдан ўтганлиги мнатди абилан йўлланагар мактубида ,  шоҳ режимига қарши Эрон халқининг кураши ва Исломий Инқилоб ва исломий жумҳуриятни ташкил этилишида Оятуллоҳ Рафсанжоний қўшган буюк ҳиссасини таъкидлади.

 БАА раиси Шайх Халифа бин Зоид, бош вазири Муҳаммад бин Рошид  ва БАА валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳён ҳам алоҳида мурожаатларида ушбу мусибат билан Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирдилар.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу ва бу мамлакатнинг олдинги президенти Абдуллоҳ Гул , Эрондаги БМТнинг мувофиқлаштирувчиси Гари Луис йўллаган мурожаатларида  Оятуллоҳ Рафсанжоний вафотини  Эрон халқи ва марҳум аҳли олиласига тасаллият изҳор этдилар.

Ҳиндистон бош вазири Нарандра Моди ҳам йўллаган мурожаатида,  бу мамлакатнинг бир миллиард 250 миллион нафар аҳолиси номидан  Оятуллоҳ Рафсанжоний оламдан кўз юмгани муносабати билан Эрон халқи давлатига тасаллият изҳор этдилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси Оятуллоҳ Акбар Рафсанжоний бир умр мужоҳидлик ва ислом динига тинимсиз хизмат кўрсатишдан сўнг оламдан ўтди.

Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний якшанба куни кечаси юрак журужига учради ва шифокорларнинг унга берган тиббий ёрдамлари натижасиз қолди. Ҳошимий Рафсанжоний ёшлик чоғидан бошлаб илмия ҳавзасида диний илмларни ўрганиш билан шуғулланди ва ижтиҳод даражасига етди.

Ҳошимий Рафсанжоний шамсий 1337 йилдан бошлаб Эрон Исломий Инқилобнинг шукўҳли ғалаба қозонишигача кўраш майдонларининг барча арсаларда ҳузур топди. Шамсий 1337 йилдан бошлаб 1357 йилгача етти маротаба қайта-қайта қулга олишларига қарамасдан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлигидаги исломий наҳзатни давом этишдан қул тортмади ва бор азм-иродаси билан бу йўлда ўз кўрашини давом эттирди.  

Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Эрон Ислом Жумҳуриятининг  президенти, исломий кенгаш раиси, қуролли  кучлар қумондонининг ўринбосари, экспертлар кенгашининг раиси, мудофаа олий кенгашининг раиси, тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши раиси вазифаларини ўз зиммасига олган эди.