Яманнинг Саудиядаги ҳарбий базасига ракета ва дронлар орқали ҳужуми
Яман Қуролли кучлари матбуот котиби Саудия Арабистонининг «Шарура» ҳудудидаги ҳарбий базасига ракета ва дронлар орқали қўшма ҳужум амалга оширилганини маълум қилди.
ПАРС-ТУДИ хабар беришича, Яман Қуролли кучлари матбуот котиби бригадали генерал Яҳё Сариъ Яман армияси Саудия Арабистонининг жанубидаги Шарура ҳудудида жойлашган ҳарбий базада саудияликларга тегишли қурол-яроғ омборлари ва қўмондонлик хоналарини нишонга олганини маълум қилди.
Сариънинг қўшимча қилишича, ушбу операция кўп сонли баллистик ракеталарни учириш ва дронларни йўллаш орқали амалга оширилган ҳамда белгиланган нишонларга аниқ ва тўғридан-тўғри зарбалар берилган.
Яман Қуролли кучлари матбуот котиби ушбу операция Саудия Арабистонининг Яманга қарши ҳужумлари ва тажовузкор ҳаракатлари давом этаётганига жавобан амалга оширилганини таъкидлади.