Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг жасадини дафн этиш маросими
Эрон исломий тузум салоҳиятини ташхислаш кенгашини марҳум раисининг жасади Эрон ислом жумҳурияти асосичиси пок ҳарамларида дафн этилди.
ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Исломий Эроннинг юз минглаб азодор халқи ҳузури билан Эроннинг тузум салоҳиятини ташхислаш кенгашининг марҳум раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний Теҳрон университетида жаноза қилинди ва ва унинг жасади Исломий Инқилобнинг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳарамларида дафн эиилди.
Исломий Инқилобнинг муаззам раҳабари дафн этиш маросимида ҳузур топишлари билан Эрон тузуми салоҳиятини ташхислашнинг марҳум раиси Оятуллоҳ Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг жаноза намозини ўқидилар.
Бу маросимда мамлакатнинг расмий раҳбарлари иштирок этишди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг қадршунос халқи ҳам Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қадимий сафдоши ва исломий уйғониш ҳаракатининг фаол намояндаси бўлмиш Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш раиси Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжоний билан видолашиш учун келишди.
Оятуллоҳ Ҳошимий Рафсанжонийнинг жасади Теҳрон университетида жаноза намози ўқилишидан кейин Имом Хумайний(р.а)-нинг пок ҳарамларида дафн этилади.
Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш раиси якшанба куни кечаси юрак хуружи сабабли Теҳронда оламдан ўтди.