Остона йиғилиши борасида Эрон ва Сурия масъулларининг маслаҳатлашуви
Эрон ташқи ишлар вазири муовини Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан телефон орқали суҳбатларида Остонада ўтказиладиган йиғилиш ва Эрон, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари муовинлари йиғилиши юзасидан фикр алмашди.
ИРНА тарқтаган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири муовини Содиқ Ҳусейн Жобирий Ансорий ва Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Миқдод телефон орқали бугунги суҳбатларида Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш учун Эроннинг ёрдам кўрсатиши ҳамда яқинда ўтказилиши кутилаётган сурияликларнинг турли гуруҳлари ўртасидаги музокаларни мувафаққият билан бўлиб ўтишини таъкидладилар.
Кеча Москва шаҳрида Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари муовинлари Суриянинг сўнгги ўзгаришлари ва Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилиши кутилаётган Сурия тинчлиги музокалари масалаларини ҳам муҳокама қилишганди.
Бу йиғилишлда томонлар Сурия бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этиш учун келиша олишди.