Россия давлат масуъллари АҚШ томонидан Эронга қарши санкцияларини кучайтирилганлигини қораладилар
Россия парламентининг юқори мартабали вакиллари АҚШ давлатини Эронга қарши санкцияларни кучайтириш қарорига келгани ўзбошимчалик ва ноконструктив хатти ҳаракатдир деб айтдилар.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Россия Думасининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Леонид Скотский , Эронга қарши АҚШ давлатини санкцияларни кенгайтириши ноконструктив хатти ҳаракат бўлиб Баржом дастури ва ядровий келишувга буткул зиддир деб эълон қилди.
Россия Думаси халқаро ишлар қўмитаси раиси шунингдек Эрон илгаригидек Баржом дастури доирасидаги ўз мажбуриятларини риоя қилмоқда деб қўшимча қилди.
Россия федерацияси кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик ишлари қўмита раиси Виктор Эвзаров ҳам Эронга қарши санкияларни кенгайтиришга асосланган АҚШ давлатининг қарори золимлик ва ўзбошимчаликдан ўзга нарса эмас деб аниқлик киритди.