Қосимий: Остона йиғилиши Сурияда жорий қилинган оташкесим жараёнини мустаҳкамлашга қаратилган
(last modified Mon, 06 Feb 2017 13:35:13 GMT )
феврал 06, 2017 18:35 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи
    Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий, Сурия бўйича Остона йиғилиши Сурияда оташкесимни жорий қилиш ва сақлашдаги нозик ва аниқ рол ўйнаш учун биринчи галдаги ҳамоҳангликларни амлага ошириш мақсадида ўтказилаётганлигини эълон қилди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий ички ва ташқи мухбирлар билан ҳафталик матбуот конференциясида Қозоғистон пойтахти Остона йиғилиши борасидаги хорижий эшиттиришлар бўлими мухбирининг саволига жавобан, мазкур экспертлар йиғилишида фақат Россия, Эрон ва Туркия таҳлилчилари иштирок этишади деб айтди.

Қосимий шунингдек Остона йиғилишидаги делегациялар жумладан Иордания делегациясини ҳам қатнашиши ҳамда Сурияда сиёсий рол ўйнаш учун айрим минтақавий ва халқаро миқёсидаги савъй ҳаракатлар борасидаги саволга тўхталиб, Иордания делегациясини қатнашишидан хабари йўқлигини маълум этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Сурия ишларидаги Россия президентининг махсус вакили Алекснадр Лаврентьевни Теҳронга қилган сафарига тўхталиб, Теҳрон ва Москва масъулларининг доимий маслаҳатлашуви давомида Суриянинг сўнги ўзгаришлари ва айрим бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди ва бу масалалар борасида келишувлар ҳам ҳосил бўлди деб изоҳлаб ўтди.

 

Ёрлиқ