Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг АҚШ давлати борасидаги баёноти дунё ОАВда кенг ёритилди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14391-Исломий_Инқилоб_муаззам_раҳбарининг_АҚШ_давлати_борасидаги_баёноти_дунё_ОАВда_кенг_ёритилди
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг 22 чи баҳман куни -Исломий Инқилоб ғазалабси санасида Эрон халқи АҚШ давлатининг барча таҳдидларига қаттиқ жавоб қайтарадилар деб айтганлари, хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли тарзда ёритилди.
(last modified 2026-04-15T05:31:24+00:00 )
феврал 08, 2017 15:10 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарини
    Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарини

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг 22 чи баҳман куни -Исломий Инқилоб ғазалабси санасида Эрон халқи АҚШ давлатининг барча таҳдидларига қаттиқ жавоб қайтарадилар деб айтганлари, хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли тарзда ёритилди.

Кеча хорижий ОАВ-и Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг  Эрон армияси ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумларига зид системаси ишчилари ва масъуллари билан учрашувида билдирган баёнотларини кенг ёритиб,  шунингдек Ул зотнинг -ҳеч бир душман Эрон халқининг азм -иродаси йўлига тўсиқ бўла олмайди ва Эрон халқи 22 чи баҳман санасида барча таҳдидларга қатъийлик билан жавоб қайтарадилар деган сўзларини келтирдилар.

Англиянинг Ройтерз ахборот агентлиги Исломий Инқиқлоб Муаззам раҳбарининг ушбу муҳим баёнотларининг бир қисмини иқтибос келтириши билан Эрон олий раҳбари  Дональд Трампнинг барча  огоҳлантиришини рад этди ва барча эронликлардан Исломий Инқилоб ғалабаси йиллигида Трамп таҳдидларига қатъийлик билан жавоб қайтаришларини сўради деб ёзди.

Франция ахборот агентлиги ҳам  оператив хабарларида АҚШ президенти Дональд Трамп борасидаги  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари билдирган баёнотларига ишора қилиб, қуйидагича ёзди: Эрон раҳбари Трамп АҚШнинг ҳақиқий юзини намоён этди  деб таъкидлади.

Франс-24 ахборот телеканали ҳам Дональд Трамп сўзлари қаршисидаги Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг позицияларини таъкидлаб,  Трамп сайловлар ва сайловлардан кеийнги даврда АҚШда ҳоким бўлган аппарат ва ситемасида ижтимоий, ахлоқий ва иқтисодий коррупция мавжудлигини яққол намоён этди деган  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари сўзларини келтириди.

Англиянинг Индепендент газетаси ҳам  Эроннинг олий раҳбари  Дональд Трамп АҚШнинг ҳақиқий юзини кўрсатди ва эронликлар жума куни  Эрон таҳдидга дучор бўлганида  қандай позиция тутишини кўрсатишади деган сўзларини иқтибос келтирди.

АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси ҳам қуйидагича ёзди: Эрон олий раҳбари бу мамалакат ҳаво кучлари маъуллари билан учрашганида  Трампни қаттиқ танқид  остига олди ва АҚШнинг янги президенти бу мамлакатнинг  ҳақиқий юзини ошкор этди деб таъкидлади