Исломий Инқилоб муаззам раҳбари : минтақа муаммоларининг илдизи АҚШ дахолатига бориб тақалади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i14548-Исломий_Инқилоб_муаззам_раҳбари_минтақа_муаммоларининг_илдизи_АҚШ_дахолатига_бориб_тақалади
Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари : минтақадаги бугунги барча муаммоларнинг илдизи айрим улкан қудратларнинг дахолатига бориб тақалишини таъкидладилар.
(last modified 2025-12-18T06:25:15+00:00 )
феврал 12, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ
    Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ

Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари : минтақадаги бугунги барча муаммоларнинг илдизи айрим улкан қудратларнинг дахолатига бориб тақалишини таъкидладилар.

Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари Шветсия бош вазири  Стефан Лёве́н  билан мулоқотда: Сурия ва Ироқдаги  аянчли ҳодисаларнинг содир бӯлишида Америка ва кӯпгина Европа қудратларининг ҳиссаси бор. Бу дахолатлардан огоҳ бӯлган  минтақа халқлари улардан нафратланади,-- деб айтдилар

Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари минтақа муаммоларини ҳал қилиш   йӯлини минтақанинг ӯзидан қидириш кераклигини таъкидлаб, Ироқда вазиятнинг яхшиланаётганига ишора қилиб дедилар: Сурия муаммосини ҳам худди шу йӯл билан ҳал қилиш мумкин. Аммо бунинг учун террорчилик ва жанг-жадалларни ҳимоялаш ишини тӯхтатиш керак.

Ул зот Сурия давлатининг мухолифат гуруҳи орасида  айрим Ғарб мамлакатлари элчиларини ҳузур топишганини Ғарб давлатларини Сурияда мухолифат гуруҳларини ташкил этилиши пайтида, уларга етказиб берган турли қурол -яроқларни кўп муаммоларни келтириб чиқарганлигини таъкидлаб, муаммоларга ечим топиш учун  бу муаммолар илдизини била олиш керак  ва ундан кейин уни ҳал этишга ҳаракат қилиш даркор деб изоҳлаб ўтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек,  ўтган бир ярим йил ичида айрим Европа мамлакатлари масъулларини Теҳронга келиб музокара ўтказишгани ва айни пайтда  имзоланган аксарият келишувларни амалга оширилимай қолаётганига тўхталиб Швеция бош вазирига  имзоланган келишувларни фақат қоғозда қолмасликка ҳаракат қилишингизига умидлар кўп деб айтдилар.