Али Лорижоний исломий мамлакатларнинг бирлигини таъкидлади
Эрон исломий кенгаш мажлиси раиси Ливан парламенти раиси билан учрашганида шундай айтдики, исломий мамлакатларнинг бирлиги ва бирдамлиги ҳозирги халқаро янги вазиятда зарурий ҳисобланади
Эрон парламенти раиси Ливан парламенти раиси билан учрашганида шундай айтдики, исломий мамлакатларнинг бирлиги ва бирдамлиги ҳозирги халқаро янги вазиятда зарурий ҳисобланади. Эрон парламенти ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Али Лорижоний бугун чоршанба куни Фаластин интифозасини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конференцияда Ливан парламенти раиси Набия Берий билан учрашганида Фаластин армонларини ҳимоя қилиш аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдики, Исломий юртларнинг бирлашуви ҳозирги халқаро шароитда жуда муҳимдир. Али Лорижонийга кўра, муқовамат майдонида Набия Берийнинг ўрни ва мавқеини эътиборга олиб, унинг ушбу халқаро конференциядаги иштироки ҳам, Фаластин масаласини жуда ҳам муҳим эканлигини англатади.