Ҳасан Руҳоний: Сионистик режим сохта режим бўлиб ғарб томонидан ташкил этилган
Эрон президенти Фаластин мавзусини таъкидлаб, ушбу мавзу Ислом дунёсининг энг муҳим масаласидан ҳисобланади деб айтди ва Сионистик режим сохта режим бўлиб ғарб томонидан ташкил этилган деб қайд этди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ушбу халқаро конференциянинг охирги кунида сўзга чиқиб, Фаластин халқининг эски яраси ҳақида ва Исроил деб аталадиган сохта режим томонидан бир миллат юртини ишғол этиш ҳаракатларининг давом этиши хусусида таъкидлаб ўтди. Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Фаластиннинг бугунги тақдири зулм ва жабрнинг нишонаси ҳамда халқаро ҳуқуқларни кўрмасликка олиш ва халқаро ташкилотларнинг самарасизлигининг натижасидир. Ҳасан Руҳоний ушбу ҳақиқат ҳақида гапириб шундай айтдики, Фаластин халқининг муқовамат ҳаракатлари айрим исломий мамлакатларнинг ва жаҳон ҳамжамиятининг шармандалиги олдида саъй-ҳаракатлар рамзи ва бир миллатнинг ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб боришларидир. Ушбу халқаро конференцияда Фаластин интифоза ҳаракатлари ҳақида мутафаккирлар ва Фаластин муқовамат раҳбарлари томонидан шунингдек Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нутқларида ва Эрон ислом жумҳурияти президентининг баёнотларида юритилган фикр ва мулоҳазалар мазкур ҳақиқатни қайта такрорлаш бўлиб, ҳеч қайси бир жараён гарчи кучли ва қудратли бўлсада, ушбу ҳақиқатга кўз юмолмайди.
Эрон президенти шунингдек, Фаластин сарзаминлари ишғолини якунлангани, фаластинликлар ҳуқуқини қайта тиклангани, фаластинлик қочқинларни ўз уй -манзилига қайтиб келгани, бу сарзаминнинг турли қавм -элатлари вакиллари иштирокида референдум ўтказилиб, Қуддус пойтахти билан мустақил Фаластин давлатини ташкил этилганлигидан кейин Ўрта шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлашни имкони бор деб қўшимча қилди
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Фаластин халқининг ҳақ- ҳуқуқини қайта тиклаш масаласи мусулмон халқлар олдидаги ўта қийин мавзу бўлиши билан бир пайтда, ўзини ҳимоя қилиш учун жиҳод йўлини танлаган халқ бир кун мас бир кун албатта ғалаба қозонади ва мувафақиятга эришади деб баён қилди.
Кеча "Фаластин Интифазасини ҳимоя қилиш" 6 халқаро конференция иштирокчилари чиқарган сўнгги баёнотида Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотини қадрлаб, Фаластин халқининг бирлиги ҳамда Ливан ва Ғазо бўлгасини озод этишда ўз позициясини аниқлаган ва душманга қарши превентив мавқеиятини маълум этган ушбу халқ ҳуқуқини қайта тиклашнинг ягона йўлини муқовимат йўли эканлигини таъкидладилар.
Ушбу баёнотда шунингдек Фаластин халқини ҳимоя қилиш ва ушбу халқ ҳуқуқини қайта тиклаш учун бутун исломий умматнинг бирлашиши зарурлиги таъкидланган.