Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i15088-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний Фаластин мавзуси Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи сиёсатида биринчи ўринда туради ва Ислом оламининг устувор йўналиши ҳисобланади деб айтди
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
феврал 24, 2017 17:53 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний Фаластин мавзуси Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи сиёсатида биринчи ўринда туради ва Ислом оламининг устувор йўналиши ҳисобланади деб айтди

Теҳрон жума намози имом хатиби Фаластин мавзуси Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи сиёсатида биринчи ўринда туради ва Ислом оламининг устувор йўналиши ҳисобланади деб айтди. Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳҳедий Кермоний Теҳронда ўтказилган Фаластин интифоза ҳаракатларини ҳимоя қилиш бўйича олтинчи халқаро конференцияга ишора қилиб шундай айтдики, Ислом динида кофирларнинг мусулмонлар ва исломий юртларни босиб олиб, улар устидан ҳукмронлик қилишлари ҳаром қилинганидек, Фаластин халқини ҳимоя қилиш мавзуси ва Сионистик режимнинг ишғолгарлик ҳаракатларининг давом этишига қарши курашиш масаласи Эрон ислом жумҳуриятининг биринчи галда турадиган устувор йўналиши ҳисобланади. Муваҳҳедий Кермонийнинг таъкидлашича, Эроннинг Фаластин мавзуси билан манфаатлари минтақада чигаллашган. Унга кўра, Сионистик режимнинг Фаластин аҳолисига нисбатан жиноятлари ва одамларни қирғин қилиб ўлдириши, қочқинлар, Фаластинликларни ўз юртларидан чиқариб юборишга қаратилган ҳаракатлари ҳеч қачон унитилмайди. Теҳрон жума намози имом хатиби сохта Исроил режимининг Фаластин ерларида таъсис этилишига ишора қилиб шундай айтдики, Сионист-яҳудийлар ўлкасини ташкил этилиши Англия томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, сўнгра эса АҚШ ва айрим ғарб давлатлари ҳам ушбу лойиҳани ҳимоя қилишган.