Эрон ва Озарбойжон республикасининг муштарак иқтисодий комиссиясининг йиғилиши
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i1516-Эрон_ва_Озарбойжон_республикасининг_муштарак_иқтисодий_комиссиясининг_йиғилиши
Эрон ислом жумҳурияти президентини Баку шаҳрига сафар қилиши остонасида Эрон ва Озарбойжон республикасининг иқтисодий муштарак комиссиясининг раислари икки мамлакат ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳужжатларни кўриб чиқишди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
август 02, 2016 19:39 Asia/Tashkent
  • Баку Эрон ва Озарбойжон иқтисодий муштарак комиссиясининг раиси
    Баку Эрон ва Озарбойжон иқтисодий муштарак комиссиясининг раиси

Эрон ислом жумҳурияти президентини Баку шаҳрига сафар қилиши остонасида Эрон ва Озарбойжон республикасининг иқтисодий муштарак комиссиясининг раислари икки мамлакат ўртасида имзоланиши кутилаётган ҳужжатларни кўриб чиқишди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  иқтисодий, саноат ва маданият соҳаларида жумладан темир йўл лойиҳалар, машинасозлик, дору ишлаб чиқариш, божхона ишларидаги масалаларни ҳал этиш, ҳаво йўллар орқали юк ташиш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги тармоқларди икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи Бакуда ўтказилаётган Эрон ва Озарбойжон иқтисодий қўшма комиссияси йиғилишининг мавзуларидан эканлиги айтилмоқда.

Эроннинг алоқа- технология ва маълумотлар вазири ва Эрон ва Озарбойжон республикаси иқтисодий муштарак комиссиясининг раиси Маҳмуд Воизий ўтган 25 йил ичида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади