феврал 28, 2017 18:56 Asia/Tashkent
  • Муҳаммад Жавод Зариф Ипак йўлининг қайта тикланишида ИҲТнинг муҳим ролини таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ипак йўлини қайта тиклашдаги муҳим ролини таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ипак йўлини қайта тиклашдаги муҳим ролини таъкидлади. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун сешанба куни Покистон пойтахти Исломободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида сўзга чиқиб шундай айтдики, Хитой халқ республикаси президенти Си Цзиньпиннинг "Бир йўл -  бир камар" атрофидаги алоқалар ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича таклифи буюк ҳаракат дея тан олинган. Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Хитой томонидан берилган таклифнинг ижро этилиши ва ҳамкорлик учун кенг қамровли ролга эга бўлиши мумкин. Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатларнинг қизиқишлари ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамалаш йўналишида ҳамда мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига кўмак қилишига умид боғлашмоқда ва мазкур ташкилот ушбу барча жиҳатларга эътибор қаратиши керак.  

Ёрлиқ