Зариф: Эрон ислом жумҳурияти Арабистонда тинчлик бўлишини истайди
Муҳаммад Жавод Зарифга кўра, Эрон ислом жумҳурияти Саудия арабистонида ва Форс кўрфазининг бошқа юртларида барқарорлик тарафдоридир
Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Саудия арабистонида ва Форс кўрфазининг бошқа юртларида барқарорлик тарафдоридир. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни Эрон ислом жумҳуриятининг стратегик қарашларини баён қилиб шундай айтдики, нотинч минтақада Эрон ҳам хавфсиз бўлмайди. Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти бошидан Ямандаги урушнинг тугашини истаган. Унга кўра, Эрон ушбу жангнинг тугаши учун ўзининг барча саъй-ҳаракатларини ишга солган. Аммо афсусланарли жиҳати шундаки, айрим мамлакатлар хусусан Саудия арабистони ўзининг манфаатларини кескинлик ортидан излайди. Муҳаммад Жавод Зарифнинг қўшимча қилишича, минтақанинг бази бир ўйинчилари охирги йилларда Эроннинг тинчликка қаратилган ядровий дастури ҳақида иғво тарқатиб, ўзининг бузғунчилик сиёсатларини экстремизмни ҳимоя қилиш билан ва минтақа мамлакатларида нотинчлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилишди.