Эронда С-300 мудофаа комплексларининг синови муваффақиятли ўтказилди
(last modified Sat, 04 Mar 2017 12:50:11 GMT )
март 04, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • Эронда С-300 мудофаа комплексларининг синови муваффақиятли ўтказилди

Эрон С-300 комплексларининг синовини муваффақиятли ўтказди

Эрон қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан ҳимоя машғулотлари доирасида С-300 мудофаа комплексларини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бугун шанба куни ушбу системани амалиётда қўллаш усулларини текшириб кўриш мақсадида С-300 мудофаа комплекси синовдан ўтказилди. Ушбу машғулотда бир нечта отилган ракеталар, турли нишонларни жумладан баллистик ракета ва учувчисиз учадиган аппаратларни нишонга олиб йўқ қилди. Эрон армиясининг Хотамул Анбиё ҳаво мудофаа базасининг қўмондони генерал Фарзод Исмоилий бугун шанба кунги мухбирлар билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, С-300 мудофаа комплекси Эроннинг ҳаққи бўлиб, Эрон ушбу ҳақни олди. Унга кўра, С-300 мудофаа системаси "Мерсод ва Талош" сингари Эрон ҳарбий қудрати системалари ёнида Эроннинг осмонларини ҳар лаҳзада қўриқлаш ва унинг тинчлигини сақлаш учун жой олди. Генерал Исмоилийнинг таъкидлашича, душманнинг майдондаги ҳар қандай таҳдид ва дўқ пуписасига ўз вақтида жавоб қайтарилади. Эронлик мутахассислар ушбу мудофаа комплексини таҳдидлар ва ёвуз режаларга қарши синовдан ўтказишди. Эрон армияси Хотамул анбиё ҳаво мудофаа базасининг қўмондонига кўра, С-300 ракета мудофаа системаси келгусида "373-ишонч" номи билан Эроннинг ўзида ишлаб чиқарилади.        

 

Ёрлиқ