Машҳад шаҳридаги Имом Ризо (а) номидаги шифохона Эрон президенти иштирокида очилди
Эрон президенти иштирокида Машҳад шаҳридаги энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган даволаниш маркази ва мамлакат шарқидаги энг йирик миллий лойиҳа асосида барпо этилган шифохона бўлмиш Имом Ризо (а) номидаги 610 ўринли шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди
Бугун чоршанба куни Эрон президенти иштирокида Машҳад шаҳридаги энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган даволаниш маркази ва мамлакат шарқидаги энг йирик миллий лойиҳа асосида барпо этилган шифохона бўлмиш Имом Ризо (а) номидаги 610 ўринли шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, ушбу 52 минг квадрат метр жойни эгаллаган 9 қаватли шифохона инқилобдан кейин қурилган энг катта шифохоналардан ҳисобланади. Ушбу 610 ўринли касалхона Машҳад шаҳридаги энг тараққий этган шифохона ҳисобланади. Ушбу шифохонада барча қулайликлар ва замонавий тиббиёт ускуналари жойлаштирилган бўлиб, хизмат кўрсатиш турлари ва имкониятлари юқори даражада бўлиши кутилмоқда.