АҚШ Конгрессида Эронга қарши янги ҳатти -ҳаракатлар
(last modified Tue, 28 Mar 2017 10:49:29 GMT )
март 28, 2017 15:49 Asia/Tashkent

АҚШ сенати мажлисидаги республикачи ва демократик партияларнинг аъзолари Эронга қарши санкцияларни кучайтиришга асосланган янги қонун лойиҳасини таклиф этдилар.

АҚШ сенатидаги демократик ва республикачи партияларининг 14 номзоди таклиф этган янги қонун лойиҳасида,  Эроннинг ракета дастурларига тегишли юридик ва жисмоний шахсларга нисбаттан босим ва санкциялар жорий қилиниши таъкидланган.

 Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлашда  АҚШ ташқи алоқалар комиссияси раиси сенатор Боб Коргер билан биргаликда қатнашган демократик сенатор Роберт Менендес ушбу қонун лойиҳаси шу тарзда  тайёрланганки ядровий келишувга заррачадек халақит бермайди ва аралашмайди деб айтган.

Трамп давлатининг етакчи ёрдамчиси  ушбу қонун лойиҳасини ратификация қилиш учун кўп имтиёз ва шансга эга бўлганини маълум қилган.

Сўнгги йиллар ичида,  Эрон билан қандай муносабатда бўлиш ва ё Эронга нисбаттан қандай шаклда босимлар ўтказиш масаласи  АҚШ ташқи сиёсатидаги энг муҳим муаммо ва ихтилофлардан бўлиб келган.

 Яқинда Вашингтонда ўтказилиши  кутилаётган AIPAC- Исроил -АҚШ   умумий алоқалар қўмитасининг йиллик конференциясида  Эрон мавзуси яна бир бор  мазкур конференциянинг энг муҳим ва асосий мавзулари сифатида бўлиши аниқдир.

Бу орада АҚШ конгресси  Трамп давлатига қонун чиқарувчи ва ижроий органлар ўртасида айрим масалалар борасида  қўшма ва муштарак нуқтаи назар ҳосил бўлиши мумкинлигини кўрсатишга уринмоқда.

 Ушбу қонун лойиҳаси  шундай бир ҳолда таклиф этилмоқадаки,  демократлар ҳозиргача  Эронга нисбаттан санкцияларни кучайтиришга асосланган бунга ўхшаган лойиҳаларни имзолашдан воз кечиб келишмоқда ва фақат демократлардан саноқли намояндалари бундай лойиҳаларни қўллаб қувватлашгану холос.

 АҚШ намояндалар мажлисининг барча саъй- ҳаракатлари  ташқи кўринишида гуиё ядровий мавзуга тегишли бўлмасада аммо  натижада  Баржом дастурини ижро этилиши жараёнига жиддий халақит етказади. Аммо Трамп давлати  ушбу халқаро мажбурият ва келишувда қатнашган ҳеч бир гуруҳни  Баржом дастурини ижро этишга оид мажбуриятлари ва ваъдаларига зид амал қилишини қабул қилиб бўлмайдиган масала эканлигини яхши билади.

Шу сабабдан  АҚШ давлати  Баржом дастури доирасида амал қилаётганини иддао қилмоқда. Аммо бу мамлакатнинг  яхши ният билан амал қилгани йўқ ва барча  ҳатти ҳаракатлари ҳам ғаразли мақсадларга қаратилган экан. Ядровий бўлмаган масалаларни баҳона қилиб Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш,  Эронга нисбатан санкцияларнинг янги лойиҳаси, АҚШда Эронга тегишли мол- мулкни мусодара қилиш  ва эндиликда ҳам   Эронга қарши янги қонун лойиҳасини АҚШ конгрессига топширилганлиги,  АҚШ давлатини ошкора тарзда Эрон мамлакати ва халқига қарши олиб бораётган сиёсатлари ва ҳатти ҳаракатларини яққол намоён этмоқда.

Ушбу лойиҳа ратификация қилинганида  Трампга яқин гуруҳларни ядровий бўлмаган масалаларни баҳона қилиб, демократларни Эронга нисбаттан қаттиққўллик қарорлар ва сиёсатлар чиқариб,олиб боришга  ундашга муваффақ бўлишларига шубҳа қолмайди.

 Албатта демократлар ҳам  бундан олдин  Эронга нисбаттан санкция ва босимларни кучайтириш ва баҳс мунозараларни кенгайтиришда  республикачилардан орқага қолмаганлар. Демократлар    ўртага қўйилган барча вариантларда  Эронга қарши ҳатти- ҳаракатларида қарйиб республикачилар билан бир позиция ва мавқеиятга эгалар. Аммо Эронга нисбатан қарашлари ва ё олиб бораётган сиёсатларида республикачилардан бироз фарқ қиладилар. Демократлар Абама ҳукумати даврасида  Эронга нисбаттан санкциялар, босимлар ва таҳдидларни давом эттиришдан ноумид бўлишганидан кейин  ва ҳаққатан ҳам ўз обру -эътиборини сақлаш учун Баржом келишуви жараёнида  музокара столига қайтиб, ядровий келишувни имзолашди.

Бугунги кунда эса АҚШдаги ушбу жараён  бошқа баҳоналар билан Эронга қарши босимларни кучайтиришга уринишмоқда. Ушбу жараён эндиликда демократлар ва республикачилар ўртасидаги муштарак бир мақсадга айланган.

 Трампнинг бир -бирига зид позицияси ёнида республикачилар нуфузи остида бўлган АҚШ Конгрессининг Эронга қарши душманона сиёсатлари  билан яқин келажакда  ядровий келишувда аксича бир жараённи шаклланишига шоҳид бўлиш мумкин деган тахминларни янада кучайтиради.