март 30, 2017 17:50 Asia/Tashkent
  • Қосимий: бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашмаслик
    Қосимий: бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашмаслик

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи, Иорданияда ўтказилган араб лигаси раҳбарларининг саммити сўнгида чиқарилган баёнотга кўрсатган аксиламалида, Эрон ислом жумҳуриятини бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашишишга эҳтиёжи йўқ ва бошқа мамлакат ички ишларида аралашмаслик ва яхши қўшнийчилик Эроннинг доимий сиёсатларидандир деб таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот ва дипломатия идораси хабарига кўра, бугун бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий араб лигаси саммитида Эронга қарши  олдинги иддаоларни такрорланганлигига кўрсатган аксиламалида,  Эрон давлати бугунгача бошқа мамлакатлар ҳукуматларини эҳтиром қилиб,  мамлакатлар ички ишларида аралашмасликни ўз принсипи, аниқ қонун -қоидалари ва иш дастурида жой берган, шунингдек халқаро қонун -қоидалар ва меъёрлар доирасида амал қилиб келган деб қўшимча қилди.

Қосимий ўз сўзларида,  айрим арабий ва исломий мамлакатлар раҳбарлари  минтақа ва ислом дунёси муаммолари ҳамда исломий мамлакатларни таҳдид этаётган муштарак хатарларга ечим топишга ҳаракат қилиш ўрнида,  дўстни душмандан  фарқ қила олишмайди ва бу масалада жиддий хатоликка йўл қўийшмоқда деб изоҳлади.

У шунингдек Эроннинг учлик ороллари хусусида асоссиз иддаоларни таркрорланаётганлигига тўхталиб,  бу ороллар ҳардоим Эронга тегишли бўлган ва Эроннинг ажралмас ҳудуди ва  ороллари бўлиб қолаверади. Бу борада олдинги ассосиз иддаоларни таркрорлаш  тарихий ҳақиқатларни ўзгартира олмайди деб қайд этди.

Иорданияда ўтказилган араб лигаси раҳбарлари  саммити сўнгида чиқарилган баёнотда  Эроннинг учлик ороллари яъни Тунби бузург, Тунби кучак ва Абумўсо ороллари БАА ( Бирлашган араб амирликлари) га тегишлидир деган иддаолар қайта такрорланган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи  мусулмонларнинг энг асосий душмани бўлган сионистик  режим ўрнида Эрон ислом жумуриятини душман қилиб кўрсатишга уринаётган айрим арабий мамлакатларнинг ғаразли ҳатти -ҳаракатларини кескин қоралаб,  мусулмон ва араб халқларига қарши ноқонуний, босқинчи ва болаларни ўлдиришга одатланиб қолган сиоинстик режимнинг ўтган ўн йиллар давомидаги жиноятлари минтақа халқлари ҳамда жаҳондаги эрксевар халқларни  бефарқ қолдирмайди ва ҳеч қачон эсларидан чиқмайди деб таъкидлади.

Баҳром Қосимий ўз сўзлари давомида  тажовузкорлар қаршисида  кураш олиб бориш ва муқовиматни кучайтириш илгаригидек  Фаластин ва Қуддуси шарифни озод этиш учун мусулмон халқларининг ягона йўли ва  умиди сифатида қолаверади ва ушбу ҳатти- ҳаракатлар абадий  ва мангудир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ