Эрон ва Россия президентлари Дамашқ давлатини ҳимоя қилишни таъкидладилар
Эрон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида АҚШни Суриядаги ҳаво базалардан бирини нишонга олганини тажовузкорлик, БМТ устави ва Халқаро миқёсидаги бошқа барча қонун -қоидаларга зид эканлигини таъкидлаб, Сурия халқини ҳимоя этишни давом эттиришни маълум этдилар.
Икки мамлакат президентлари шунингдек АҚШ давлати террорчилик гуруҳларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Сурияга ҳужум қилганини эълон қилишди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний россиялик касбдоши Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатларида, жума тонгида АҚШ армиясини Сурияга берган ракета зарбаларини яна бир бор қоралаб, ўзбошимчалик билан амалга оширилган бу ҳужумларни БМТ хавфсизлик кенгашида муҳокама этилиши ва кескин маҳкум қилиниши кераклигини таъкидлади.
Руҳоний ўз сўзларида Сурияда химиявий қуролдан фойдаланганлигини ҳам маҳкум этиб, Суриядаги террористлар химиявий қуролга эга бўлган. АҚШнинг бундай ҳужумлари эса террорчилик гуруҳларни химиявий қуролдан фойдаланишига сабаб бўлади деб қўшимча қилди.
Россия президенти ҳам телефон орқали суҳбатларида Сурияга қарши АҚШ ҳужумларини тажовузкорлик эканлигини таъкидлаб, АҚШ давлати террористлар фойдасига хизмат қилиш учун Сурияга ҳужум уюштирди деб айтди.