Эрон ташқи ишлар вазири Марказий Осиёга сафарини бошлади
Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф юқори мартабали иқтисодий ва сиёсий делагация бошчилигида Теҳрондан Туркманистон пойтахти Ашқобод шаҳрига йўл олди.
Хабарларга кўра, Туркманистон, Грузия ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирларининг таклифига биноан Эрон ташқи ишлар вазири бу уч мамлакатга сафраини бошлади.
Зариф Марказий Осиёга сафарини Туркманистон пойтатидан бошлади. Бу мамлакатдан кеийн аввал Гуржистон ва ундан сўнг Қирғизистонга жўнаб кетиши кутилмоқда.
Ушбу сафар давомида Эрон ташқи ишлар вазирини Эроннинг 30 иқтисодий, саноат ва банк системалари ва муассасаларининг намояндалари ҳамроҳлик қилмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири уч мамлакат масъуллари билан ўтказадиган сиёсий ва иқтисодий маслаҳатлашувлардан кейин, Эрон ва уч мамлакатнинг иқтисодий муассасалари ҳамда тожирлари ва ишбилармонлари иштирокида ўтказиладиган қўшма йиғилишларда қатнашади.
Эрон ва бу мамлакатлар ўртасидаги сиёсий алоқаларнинг 25 йиллигига бағишланган маросимларда қатнашиш Эрон ташқи ишлар вазири сафари жараёнида кўзда тутилган бошқа мақсадларидандир.