Эрон президентлик сайловига номзодлигини қўйган шахслар салоҳияти кўриб чиқилмоқда
Эрон конституцияси Кузатув кенгаши нотиғи кечадан бошлаб бу кенгаш томонидан президентлик сайловга номзодлигини қўйган шахслар салоҳияти кўриб чиқила бошланди деб айтди.
Кеча Эрон конституцияси Кузатув кенгаши нотиғи Аббосали Кадхудоий қонун асосида номзодларни рўйхатга олинишидан кеийн уларнинг салоҳиятини кўриб чиқиш чун яна 5 кун вақт борлигига ишора қилар экан, ушбу муддат президентлик номзодлар салоҳиятини кўриб чиқиш учун етарли бўлишига умид қиламан деб айтди.
Кузатув кенгаши нотиғи ўз сўзларида сайловларнинг турли давраларида салоҳияти қабул қилинган ва қабул қилинмаган ҳар бир номзоднинг салоҳияти навбатдаги сайловларда қайта кўриб чиқилиши шарт деб изоҳ берди.
Айтиш керакки, Эроннинг 12 чи президентлик сайловлари жорий йилнинг 19 май куни ўтказилиши кутилмоқда.