Эрон президенти: дунёдаги айрим давлатлар армиялари терроризмни қўллаб қувватлашмоқда
Эрон ислом жумҳурияти президенти дунёдаги айрим мамлакатлар қуролли кучларининг номи бошқа мамлакатлар ички ишларида дахолат қилишгани, оммавий қирғинлар ташкил этгани , терроризм ва давлат тўнтарувни қўллаб қувватлашгани, у ё бу халқ истак -хоҳишлари ва қонунларга нисбаттан эътиборсизлик кўрсатгани туфайли халқлар орасида ёмонлик билан тилга олинади деб айтди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, аммо Эрон ислом жумҳуриятининг номи ҳардоим яхшилик ила ёд этилади деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида жойлашган Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳарами яқинида ўтказилган Эрон ислом жумҳурияти армияси куни муносабатига бағишланган маросимда сўзлаган нутқида, ушбу сана муносабати билан эронликларни муборакбод этар экан, Эрон армияси тартиб- интизом, жуда аниқлик, иймон ҳамда ватанни ҳимоя қилиш, қонун доирасида амал қилиш ва миллий манфаатлар йўлида ҳаракат этишини исботлаб берган деб таъкидлади.
Руҳоний ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари у ё бу мамлакатга қарши ҳужум қилмайди аммо душманнинг ҳар қандай тажовузларидан Эрон ҳудудларини ҳимоя қилиш учун бор куч- қудратидан фойдаланишга тайёрдир деб айтди.