Эрон президенлик сайловларининг номзодлари аниқланди
(last modified Fri, 21 Apr 2017 11:51:10 GMT )
апрел 21, 2017 16:51 Asia/Tashkent
  • Эрон президенлик сайловларининг номзодлари аниқланди

Эрон президентлик сайловининг 12-даврида олти номзод иштирок этади

Эрон сайловлар штаби раиси Али Асғар Аҳмадий пайшанба кечаси президентлик сайловида олти номзоднинг исмини эълон қилганидан кейин баён этди: Эрон Бош қонунининг 66 -моддасига биноан ҳозирдан бошлаб номзодлар тарғибот фаолиятларини бошлашлари мумкин.

Эрон Бош қонуни кузатув кенгаши Эрон президентлик сайловида олти номзодга  иштирок этиш ҳуқуқм берилганини эълон қилди ва уларнинг исмларини Эрон Ички ишлар вазирлигига тақдим этди.

Саййид Мустафо  Оғо Мирсалим, Исҳоқ Жаҳонгирий Кушоий, Ҳасан Руҳоний, Саййид Иброҳим Раисий Содотий, Муҳаммадбоқир Қолибоф ва Саййид Мустафо Ҳошимий Табо Эрон президенлик сайловининг 12 -даврида ўзаро рақобат қилишади.

Эрон президентлик сайлови ва шаҳар ва қишлоқлар Исломий кенгашларининг бешинчи сайлови бир вақтда жорий шамсий йилнинг 28-урдибиҳишт, милодий ҳисоб билан 2017 йилнинг 19-май кунида барпо этилади.