Эрон, Россия ва Сурия мудофаа вазирлари терроризмни таг -тубидан нобуд қилишни таъкидладилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17690-Эрон_Россия_ва_Сурия_мудофаа_вазирлари_терроризмни_таг_тубидан_нобуд_қилишни_таъкидладилар
Москва шаҳрида ўтказилган Эрон, Россия ва Сурия мудофаа вазирларининг учрашувида , Сурия бўҳрони ва терроримзга қарши 3 томонлама ҳамкорликларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
(last modified 2018-08-22T17:50:29+00:00 )
апрел 27, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • Эрон, Россия ва Сурия
    Эрон, Россия ва Сурия

Москва шаҳрида ўтказилган Эрон, Россия ва Сурия мудофаа вазирларининг учрашувида , Сурия бўҳрони ва терроримзга қарши 3 томонлама ҳамкорликларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Кеча Эрон мудофаа вазири Ҳусейн Деҳқон, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Сурия мудофаа вазири  Фаҳд Жосим Алфриж Москвада ўтказилган қўшма йиғилишида  зўравонлик, нотинчликлар ва нобарқарорликларга барҳам бериш учун такфирий- ваҳҳобий террорчилик гуруҳларни таг -тубидан йўқ қилиш учун 3 томонлама ҳамкорликлари ва ҳамжиҳатликни кучайтиришни маълум этдилар.

Эрон, Россия ва Сурия мудофаа вазирлари  шунингдек  АҚШ давлатини Сурияга уюштирган ҳужумлари ҳамда  террорчилик гуруҳларни ошкора тарзда қўллаб қувватлаётганлигини кескин қоралаб,  минтақа ва жаҳон миқёсида террорчилик ҳаракатларни кенгайиши ва кучайишига кўмаклашадиган ҳар қандай ҳатти- ҳаракатлар ва  сиёсатларни тўхтатилишини таъкидладилар.