Европа иттифоқи Эрон билан ядровий энерегетика соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди
Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий дастури ҳақида қабул қилган келишувларидан кейин Эроннинг Европа иттифоқига қаратилган экспортининг 300 фоизга ўсган
Европа иттифоқининг энергетика комиссари Эрон билан ядровий энерегетика соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш борлигини маълум қилиш билан, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан Эрон ядровий дастури ҳақида қабул қилган келишувларидан кейин Эроннинг Европа иттифоқига қаратилган экспортининг 300 фоизга ўсганлиги ҳақида хабар берди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мигоил Арияс Каните бугун шанба куни Эрон ва Европа иттифоқининг Теҳрондаги мустаҳкам энергетика соҳасига бағишланган тижорат бўйича биринчи конференциясида шундай айтдики, Ядровий келишув Эрон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликларнинг қайтадан бошланишига замин яратди. Шунингдек, Европа иттифоқи энергетика комиссарининг айтишича, "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижро этилишидан сўнг, Эрон ва Европа иттифоқи ўртасидаги тижорат айланмаси 79 фоизга кўпайган бўлса, Эроннинг Европа иттифоқига қилган экспорт ҳажми эса 300 фоизга ошган. Мигоил Арияс Каните Европа иттифоқининг Эрон билан эришилган ядровий келишувни ҳимоя қилишини таъкидлаб шундай айтдики, 2016 йилда Эрон ва Европа иттифоқи турли соҳа ва тармоқларда кенг қамровли ҳамкорликларни бошлади ва кўплаб шартномаларни имзолади.