Америка терроризмга қарши курашда икки ёқламали стандартларни амалга оширади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17842-Америка_терроризмга_қарши_курашда_икки_ёқламали_стандартларни_амалга_оширади
Қосемийнинг изоҳ беришича, америкаликлар айрим пайтларда уларни манфаатларини таъминлайдиган террорчиларни ҳимоя қилишади. Ушбу мавзу эса, охир оқибат уларнинг ўзларининг зарарларига ва зиёнларига тугаётганлигини яққол намоён этмоқда
(last modified 2018-08-22T13:20:32+00:00 )
май 01, 2017 12:23 Asia/Tashkent
  • Америка терроризмга қарши курашда икки ёқламали стандартларни амалга оширади
    Америка терроризмга қарши курашда икки ёқламали стандартларни амалга оширади

Қосемийнинг изоҳ беришича, америкаликлар айрим пайтларда уларни манфаатларини таъминлайдиган террорчиларни ҳимоя қилишади. Ушбу мавзу эса, охир оқибат уларнинг ўзларининг зарарларига ва зиёнларига тугаётганлигини яққол намоён этмоқда

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Америка терроризмга қарши курашда икки ёқламали стандартларни амалга оширади. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида мухбирлар томонидан Американинг мунофиқийн террорчилик гуруҳининг Албанияда фаол бўлишини ижобий қаршилаб олиши ва Вашингтоннинг терроризмни расман ҳимоя қилишига доир берилган саволга шундай жавоб қайтардики, АҚШннинг терроризмни ҳимоя қилиши янги баҳсли мавзу эмас, бундай ҳолат олдин ҳам бўлиб келган, улар ўзларининг икки ёқлама стандартларини давом эттиришларига қизиқишади. Қосемийнинг изоҳ беришича, америкаликлар айрим пайтларда уларни манфаатларини таъминлайдиган террорчиларни ҳимоя қилишади. Ушбу мавзу эса, охир оқибат уларнинг ўзларининг зарарларига ва зиёнларига тугаётганлигини яққол намоён этмоқда. Толибон ва ал-Қоида гуруҳларининг ҳимоя қилишларини ҳам мисол қилиб келтириш мумкин. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, Америка терроризмга қарши курашдаги ҳаракатларини тубдан ислоҳ қилиб, ўзгартириши керак. Американинг террорчиларни ҳимоя қилишдаги такомиллашган жараён бу ИШИД террорчилик гуруҳидир.