Эрон президенти сайловида иштирок этаётган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i17866-Эрон_президенти_сайловида_иштирок_этаётган_номзодлар_ва_уларнинг_сайловолди_дастурлари
Эрон ислом жумҳуриятида жорий йилнинг 19-май кунида исломий жумҳуриятнинг 12-давлати учун президент сайлови ўтказилиши билан бирга, Парламент ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий кенгашлари учун сайлов ҳам ўтказилади
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
май 02, 2017 07:36 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳуриятида жорий йилнинг 19-май кунида исломий жумҳуриятнинг 12-давлати учун президент сайлови ўтказилиши билан бирга, Парламент ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий кенгашлари учун сайлов ҳам ўтказилади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон президенти сайловида иштирок этаётган номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Эронда сайловни ўтказиш учун қизғин тайёргарликлар ишлари бошланди. Эрон ислом жумҳуриятида жорий йилнинг 19-май кунида исломий жумҳуриятнинг 12-давлати учун президент сайлови ўтказилиши билан бирга, Парламент ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий кенгашлари учун сайлов ҳам ўтказилади. Сайловга бағишланган ушбу махсус дастуримизда бугун сизлар билан президентлик учун кўрсатилган олти нафар номзоднинг Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловидаги аҳамиятга сазовор шароити ҳақида яқиндан танишиб чиқамиз. Саййид Мустафо Оғо Мирсалим, Исҳоқ Жаҳонгирий Кушойи, Ҳасан Руҳоний, Саййид Иброҳим Раисий Содотий, Муҳаммад Боқер Қолибоф ва Саййид Мустафо Ҳошемий Табо Эрон президенти сайловининг олти нафар номзоди бўлишади, уларнинг номзодлари Эрон ислом жумҳурияти президент сайловида иштирок этишлари учун муносиб деб кўрилди ва тасдиқланди. Жорий сайловда иштирок этиш учун кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш босқида, олдинги сайловда қатнашган фаоллар ва сиёсий шахслар ҳам турли доирада ва даражада ушбу ҳозирги Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловида иштирок этишлари учун ўз номзодларини кўрсатишган.

      Эрон ислом жумҳурияти конституциясининг 110-моддасига мувофиқ исломий жумҳурият президенти сайловида қатнашиш учун кўрсатилаётган номзодларнинг салоҳияти ушбу қонунда унинг шароити шундай бўлишлиги қайд этилганки, сайлов кампаниясига киришдан олдин Кузатув кенгашида уларнинг номзодлари тасдиқланаши керак. Бу ҳақда шундай изоҳ берилганки, ўз номзодини кўрсатаётган шахслар, сиёсий ва мазҳабий жиҳатдан Исломий жумҳуриятнинг расмий мазҳабига ва тамойилларига мос келиши лозим. Ҳозирги сайловда иштирок этиш учун имкониятни қўлга киритган номзодлар, айни пайтда Эрон президенти вазифасида фаолият юритаётган масъуллардан тортиб бошқа соҳаларда иш олиб бораётган кўзга кўринган кишиларни ўз ичига қамраб олади. Мазкур номзодлар ўзларининг дастурларига оид сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишларини бошлаб юборишган.

     Ҳасан Руҳоний. 2013 йилда Эрон ислом жумҳурияти президенти вазифасига сайланган. Айни пайтда Эрон президенти лавозимида фаолият олиб боради. У айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти президенти сайлови учун номзод бўлган. Ҳасан Руҳоний ўзининг сайловолди чиқишларида шундай айтади. Биз ҳаммамиз яна бир бор сайлов участкасига келайлик, мен бугун Эрон учун яна бир бор келдим, мен ислом учун келдим. Мен Эрон юртида янада кўпроқ озодлик бўлиши учун келдим, азизлар мен мамлакат тараққиёти учун келдим, биз ҳаммамиз адолатли ва раҳмат бўлган ислом учун келайлик. Оқилона ва инсоний инқилоб учун келайлик, биз биргалашиб ва жипслашиб Эронни бунёд этайлик. 

Саййид Иброҳим Раисий Содотий. Эрон ислом жумҳурияти президенти сайлови учун номзод ҳисобланади. У Эрон суд ҳокимиятида фаолият юритган бўлиб, Суд ҳокимиятининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. У Ислом ҳуқуқи бўйича докторликни ёқлаган ва докторлик дипломини қўлга киритган. Саййид Иброҳим Раисий Содотий ўзининг сайлов олди чиқишида шундай айтдики, Исломий тизим ифтихорларимиз шундаки, ушбу тизимдаги барча ишлар ва ҳаракатлар халқнинг овози билан амалга ошади. Умумий статистика рақамларига ва одамларнинг овоз беришига мурожаат қилиш билан тизимнинг ташкил этилишининг асоси шаклланади. Бу ҳам бўлса, бизнинг фахр ва ифтихоримиз бўлиб, халқнинг овози ташриф буюрадиган дарс эмас, халқнинг овози ҳақиқатдан ҳам мамлакат тақдирини белгилайди. Бизнинг азиз халқимиз ҳар бир сайловда қулай имкониятга эгадир. Одамлар юрт келажаги учун муҳим қарорларни қабул қилишади.    

     Муҳаммад Боқер Қолибоф. Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловининг яна бир ёш номзодларидан бири ҳисобланади. У 2005 йилдан буён Теҳрон шаҳар ҳокими вазифасида ишлайди. Шунингдек, у Эрон соқчилар корпусининг ҳаво кучларида қўмондон бўлиб фаолият юритган.  У учинчи маротаба Эрон президенти сайловига ўзининг номзодини кўрсатмоқда. Муҳаммад Боқер Қолибоф ўз чиқишларида шундай айтади, Сизлар Қолибофга ишонишлариз мумкин. Негаки, у хонада ўтириб бошқарувчилик қилмаган. Балки, ишчи кийими билан сизларнинг ораларингизда ва майдон ўртасида фаол ҳаракат қилган. Сизлар унга ишонишлариз мумкин, чунки у ўзининг олдинги масъулиятларида ҳам, амалиёт дастурлари ва маҳаллий катта имкониятларга таянган режалари бор. Сиз унга ишонишлариз мумкинки, у тиришқоқ ва ҳаракатчан ёш кадр бўлиб, жиҳодий руҳияти ва тажрибага эгадир. Мамлакат ижроия ишларини бошқаришда ҳам муносиб ва лойиқдир.

     Исҳоқ Жаҳонгирий. Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловининг номзодларидан яна бири бўлиб, у ҳозирги президентнинг ўринбосари вазифасида фаолият олиб боради. У мамлакатда ислоҳот ўтказилиши тарафдоридир. Исҳоқ Жаҳонгирий ўзнинг сайловолди чиқишида шундай айтади. Сайлов ўзининг мантиқига эга бўлиб, мамлакатнинг йирик масалалари устида келишувга ва дастурларга асосланган уюшмаларга эгадир. Шу билан бирга шаффофлик хусусиятларига ва ўзининг чегара доирасига ҳам эгадир. Яқин кунлар давомида одамларнинг қарашлари ва ранг баранглиги янада яққол намоён бўлади. Ушбу миллат ўз тақдирини ўзи белгилайди ва ўзи танлаган йўлдан қайтмайди.

       Мустафо Оғо Мирсалим. Эрон президенти сайловининг яна бир номзоди бўлади.  Централистлар партияси орасидан биринчи партиявий коалиция бўлади. Мирсалим Франциядаги Олий ўқув юртида механик муҳандис мутахасислиги бўйича таҳсил олган. У 1982 йилда исломий жумҳурият муассасига бошлиқ ва президентнинг олий маслаҳатчиси вазифаларига тайинланган. Шунингдек у, Маданият ва исломий иршод вазири вазифасида ҳам фаолият юритган.

      Саййид Мустафо Ҳошемий Табо. Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловининг яна бир номзоди бўлади. У 1980 йилда Саноат ва маъдан вазири бўлган ва ундан кейин, Эрон Олимпияда миллий комитети раислигига сайланган. Саййид Мустафо Ҳошемий Табо Эрон ислом жумҳурияти 8-давлати учун бўлиб ўтган президент сайловида ҳам иштирок этган ва ўша сайловда давлатда ислоҳот ўтказиш тарафдори бўлган. Шундай қилиб, Эронда ўтказиладиган ҳозирги сайловда ҳар хил ва турли йўналишдаги сиёсий доиралар иштирок этмоқда. Сиёсий қарашлар турли шаклда ва йўналишда бўлишига қарамай, Исломий жумҳурият тизимида сайлов халқнинг овозига таянади.   

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.