Эроннинг Озодшаҳр кўмир шахтасида юз беран фожиа қурбонлари сони 35 нафарга етди
май 08, 2017 11:58 Asia/Tashkent
Эроннинг Гулистон вилоятидаги Озодшаҳр кўмир шахтаси вайроналари остидан яна 213 жасадни чиқарилиши билан бу ҳодисада қурбон бўлган шасхлар сони 35 нафарга етди.
ИСНО тарқатган хабарига кўра, бугун Гулистон вилоятида бўҳронларни бошқариш идораси бош директори Содиқ Али Муқаддам тез-ёрдам хизматининг саъй ҳаракатлари билан шахта тунелларидан қурбон бўлган шахслар жасадларини чиқариш амалиётлари давом этмоқда деб айтди.
Айтиш керакки чоршанба куни Эроннинг Гулистон вилояти Озодшаҳр минтақасининг " Зимистон юрт" кўмир шахтасида портлаш юз берди.
Бу шахта Гулистон вилояти маркази Гургон шаҳри шарқидан 90 километр узоқда жойлашган.
Ёрлиқ